Қўшничилик муносабатлари
10 декабр 2022 й.
413 марта ўқилди.

Қўшничилик муносабатлари
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Муборак динимизда ҳар бир амалнинг одоблари таъкидлаб ӯтилган. Ушбу одобларга риоя қилган мусулмон албатта саодатманд бӯлади.
Шариатимизда қўни – қўшничилик муносабатларига жиддий аҳамият берилгани ва жамият тинчлиги, барқарорлиги ва фаровонлиги йўлида муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланади. Қуръони каримнинг Нисо сурасининг 36-оятида Аллоҳ таоло амр қилиб айтади: яъни: “Аллоҳга ибодат қилингизлар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангизлар! Ота-оналарга эса яxшилик қилингизлар! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яxшилик қилинг)!   Албатта, Аллоҳ кибрли  ва мақтанчоқ  кишиларни севмайди”. Ушбу ояти муборакда кӯпчиликка ва хусусан  қӯшниларга яхшилик қилишга амр қилинмоқда. Абу Ҳурайрадан келтирилган ҳадисда:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир аёлни мақташибди: “Бир аёл борки, кечалари бедор бўлиб  намозлар ўқийди, кундузи рўза тутиб, садақа ва эҳсонлар қилади. Аммо, қўшниларига тили билан озор бериб туради” . Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. “Ундай аёл мақтовга
сазовор эмас, балки у дўзах аҳлидандир”, – деган эканлар. (Имом Бухорий ривояти). Демак,биз қанча солиҳ амаллар қилсак лекин қӯшнимизга озор берсак амалларимизнинг савобидан бебаҳра қолар эканмиз. Шу учун қӯшничилик ҳақларига ҳар бир мӯмин банда риоя қилиши шарт ва лозимдар.
Яна: Ҳасан Басрий айтадиларки: “Ҳуснул живор”,  яъни яхши қўшничилик деб фақат зарар етказмасликни эмас, балки мабодо қўшнилардан зарар ёки озор етса, унга тоқат қилиб жанжал кўтаравермаслик дедилар. Қӯшнидан озор етса сабр қилган мусулмон улуғ ажрга эга бӯлади ИншаАллоҳ. 

Бухоро шаҳар “Сайфиддин Бохарзий” масжиди имом-хатиби Равшан  Камолов                                                                                                                                               
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:20
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram