ҚЎШНИЧИЛИК ОДОБЛАРИ
27 январ 2025 й.
«орқага
123 марта ўқилди.
ҚЎШНИЧИЛИК ОДОБЛАРИ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Муборак динимизда ҳар бир амалнинг одоблари таъкидлаб ӯтилган. Ушбу одобларга риоя қилган мусулмон албатта саодатманд бӯлади.
Шариатимизда қўни – қўшничилик муносабатларига жиддий аҳамият берилгани ва жамият тинчлиги, барқарорлиги ва фаровонлиги йўлида муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланади.
Аллоҳ таоло муқаддас каломи Қуръони каримнинг Нисо сурасида бундай амр қилиб айтади: “Аллоҳга ибодат қилингизлар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангизлар! Ота-оналарга эса яxшилик қилингизлар! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир)га ва қўл остингиздаги (қарам)ларга ҳам (яxшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди”. Ушбу оятда кӯпчиликка ва жумладан қӯшниларга яхшилик қилишга амр қилинмоқда.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир аёлни мақташибди: “Бир аёл борки, кечалари бедор бўлиб намозлар ўқийди, кундузи рўза тутиб, садақа ва эҳсонлар қилади. Аммо, қўшниларига тили билан озор бериб туради”. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. “Ундай аёл мақтовга сазовор эмас, балки у дўзах аҳлидандир”, – деган эканлар.Демак,биз қанча солиҳ амаллар қилсак лекин қӯшнимизга озор берсак амалларимизнинг савобидан бебаҳра қолар эканмиз. Шу учун қӯшничилик ҳақларига ҳар бир мӯмин банда риоя қилиши шарт ва лозимдар.
Яна: Ҳасан Басрий айтадиларки: “Ҳуснул живор”, яъни яхши қўшничилик деб фақат зарар етказмасликни эмас, балки мабодо қўшнилардан зарар ёки озор етса, унга тоқат қилиб жанжал кўтаравермаслик- дедилар. Қӯшнидан озор етса сабр қилган мусулмон улуғ ажрга эга бӯлади. Аллоҳ барчамизни яхши амаллар соҳиби қилсин.
Равшан домла Камолов,
Бухоро шаҳар Хӯжа Абдуллоҳ Сафедмўй масжиди имом-хатиби