Қўшнига озор бериш
27 май 2022 й.
678 марта ўқилди.

 Қўшнига озор бериш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, мўмин эмас. Аллоҳга қасамки, мўмин эмас. Аллоҳга қасамки, мўмин эмас», дедилар. «Ким, ё Расулуллоҳ?» деб сўрашган эди, «Ёмонлигидан қўшниси хотиржам бўлмаган кимса», дея жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ). Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: «Ёмонлигидан қўшниси эмин бўлмаган кимса жаннатга кирмайди», дейилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Аллоҳ наздидаги энг улкан гуноҳ қайси?» деб сўрашган эди, у зот учта гуноҳни зикр қилиб: «Аллоҳга бошқа нарсани шерик қилишинг. Ҳолбуки, У сени яратган; овқатингга шерик бўлишидан қўрқиб фарзандингни ўлдиришинг ва қўшнингнинг жуфти ҳалоли билан зино қилишинг», дея жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ).
Саҳиҳ ҳадисда айтиладики: «Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган экан, қўшнисига озор бермасин» (Муттафақун алайҳ). Қўшни уч тоифа бўлади: Мусулмон, кофир, қариндош қўшни. Мусулмон қўшнининг қўшнилик ва мусулмонлик ҳақлари бор. Кофир қўшнининг қўшнилик ҳақи бор.
Қариндош қўшни – унинг қариндошлик, қўшнилик ҳақлари (агар мусулмон бўлса, мусулмонлик ҳақи ҳам) бор. Ибн Умарнинг бир яҳудий қўшниси бор эди. Агар жонлиқ сўйсалар: «Яҳудий қўшнимизга ундан олиб чиқиб беринглар», дер эдилар.
Ривоят қилинишича, қиёмат кунида камбағал қўшни бой қўшнисига осилиб олади ва: «Эй Раббим, мана бундан сўра-чи, нима учун эшигини қулфлаб, мендан фазлини тўсди экан», дейди.
Киши қўшнисининг озор-азиятларига бардошли, тоқатли бўлиши лозим. Бу иш қўшнига яхшилик қилиш жумласидан саналади. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, менга жаннатга дохил этадиган амални ўргатинг», деган эди, «Муҳсин (яхшилик қилувчи) бўл», дедилар. «Муҳсинлигимни қандай биламан?» деб сўраган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўшниларингдан сўра, агар сени муҳсин дейишса, демак, муҳсинсан. Борди-ю сени ёмон дейишса, демак ёмонсан», дедилар (Байҳақий ривояти).

«Гуноҳи кабиралар» китобидан.

Ромитан туман «Хокимулломир» жомеъ масжид 
имом-хатиби Ғолиб Муротов 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram