ҚУРБОНЛИКНИНГ ФАЗИЛАТИ
11 август 2018 й.
1787 марта ўқилди.

ҚУРБОНЛИКНИНГ ФАЗИЛАТИ

Қурбонлик Аллоҳ таолога атаб қилингани учун уни соғ-саломат, ҳеч бир нуқсонсиз бўлишига уриниш Аллоҳ таолога нисбатан юксак одобни кўрсатади. Қурбонликнинг гўшти ҳам, қони ҳам Аллоҳ таолога керак эмаслиги ва етмаслиги аниқ. У зотга фақат тақво етади, холос. Гўшти ва қони етмаса ҳам, қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг айбу-нуқсонсизини топиш эса, тақвонинг баркамоллиги учун уринишдир...
  Уламоларимиз Қурьон  каримадаги «намоз»дан мурод, ийди Қурбон намози, «жонлиқ»дан мурод қурбонликка сўйиладиган ҳайвон, деганлар.
  Бой мусулмон одамга қурбонлик қилиш вожибдир. Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг  ҳадисларида: «Қурбонлик қилинглар! Чунки, у отангиз Иброҳимнинг суннатидир», деганлар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Ибн Можа ва ал-Ҳокимлар ривоят қилган ҳадисда эса:
«Ким имконга эга бўлиб туриб, қурбонлик қилмаган бўлса, зинҳор намозгоҳимизга яқинлашмасин», дейилган. Бошқалар қурбонлик қилишни «суннати муаккада» деганлар.   
  Хадиси шарифларда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларини қурбонлик қилишга тарғиб қилмоқдалар  Демак, қурбон ҳайитининг биринчи куни Аллоҳ таоло учун энг маҳбуб иш-қурбонлик сўйиш экан. Бу куни қурбонликка сўйилган ҳайвонлар эса, шундоққина сўйилиб кетавермас, балки, Хадисларда ; «Албатта, у(ҳайвон)лар қиёмат куни шохлари, жунлари ва туёқлари билан келурлар» ва қурбонлик қилган банда фойдасига гувоҳлик берурлар. Аммо, бу қилинган қурбонликнинг савоби қиёмат куни аниқланади дегани эмас. «Албатта, қон ерга тушишидан олдин Аллоҳнинг ҳузуридаги маконга етур». Қурбонлик қилинаётган ҳайвон томоғига пичоқ тортилганда чиққан қон ерга тушмасдан туриб унинг савоби Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги маконга етиб боради. Бас, шундоқ экан, «Уни чин кўнгилла чиқарингиз». Ўша қон чиқаришни сидқи дилдан, ихлос ила амалга оширингиз. Ушбу ҳадиси шарифда ҳар бир имконини топган мўмин-мусулмон қурбонлик қилиши нақадар савобли иш экани очиқ-ойдин кўриниб турибди.
  Қурбонлик  туядан бўлса, беш ёшли, қорамолдан бўлса,  икки ёшли, қўй-эчкидан бўлса, бир ёшли бўлгани афзалдир. «Жазаъа» Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг айтишларича, қўй-эчкидан бўлса, олти ойлиги бўлади. Демак, имкони бор одам камида бир ёшли қўй ёки эчки қурбонлик қилиши керак. Агар камбағаллиги туфайли, қўли қисқалик қилиб, бир ёшли қўё-эчкининг иложини қила олмаса, олти ойлик бўлса ҳам, кифоя қилаверади.
    Шариатимиз ҳукмида  туя ва қорамол қурбонлик қилинадиган бўлса, улардан ҳар бирига етти киши шерик бўлса, бўлаверади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам; қурбонлик қилиниши кўзланган ҳайвон нафақат ёш жиҳатидан, балки, соғлик ва кўриниш жиҳатидан ҳам талабга жавоб бериши, камчилик ва нуқсонлардан холи бўлиши лозимлигини айтганлар.
«Тўрт нарса қурбонликка жоиз эмас»
Яъни, тўрт хил айбга эга ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмайди.
1. «ғилайлиги очиқ-ойдин ҳайвон»
 2. «беморлиги очиқ-ойдин ҳайвон»
 3. «чўлоқлиги очиқ-ойдин ҳайвон»
 4. «мияси чатоқ ҳайвон»
  Уламоларимиз, агар қурбонлик қилинадиган ҳайвон ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган барча айблардан холи бўлса, айни муддао бўлади, қурбонлик баркамол бўлади, деганлар.
Қурбонлик килишда бир қанча хикматлар бор;   Биринчи ҳикмат: Мусулмонларнинг Аллоҳга нисбатан юксак  одоблари.  Қурбонлик Аллоҳ таолога атаб қилингани учун уни соғ-саломат, ҳеч бир нуқсонсиз бўлишига уриниш Аллоҳ таолога нисбатан юксак одобни кўрсатади. Қурбонликнинг гўшти ҳам, қони ҳам Аллоҳ таолога керак эмаслиги ва етмаслиги аниқ. У зотга фақат тақво етади, холос. Гўшти ва қони етмаса ҳам, қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг айбу ноқсонсизини топиш эса, тақвонинг баркамоллиги учун уринишдир. Иккинчи ҳикмат: Камбағалларнинг кўнгилларини кўтариш. Уларга яроқсиз бўлиб қолган, нуқсонли ҳайвонлар гўштини эмас, энг афзал ҳайвонлар гўштини совға қилиш яхши иш. Бунда камбағалларнинг кўнгиллари кўтарилади. Ўзларини муҳтарам кишилар сифатида ҳис этадилар.
    Ҳадиси шарифга биноан, уламоларимиз,  Қурбонликнинг гўштини учга бўлиб, бир қисмини егани, иккинчи қисмини камбағалларга бергани, учинчи қисмини сақлаб қўйгани яхши, дейдилар.
 Ҳанафий мазҳаби бўйича қурбонлик қилиш вожибдир. Қурбонлик қилиш ҳур, балоғатга ёшига етган, оқил, муқим ва закот нисобига молик бўлган мусулмон шахсга вожиб бўлади. Ҳанафий мазҳаби бўйича мусофирга қурбонлик қилиш вожиб бўлмайди.  Қурбонлик қилишнинг вақти ҳайит кунининг тонги отиш билан киради ва учинчи ҳайит кунининг қуёши ботиши билан чиқади. Фақат қурбонликни ҳайит намозини ўқиб бўлгандан кейингина қилина бошланади. Агар қурбонликка аталган ҳайвон қочиб кетиб ўрнига бошқаси олинган бўлса, кейин аввалгиси ҳам топилиб қолса, иккисини ҳам сўйилади. Қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар мол, қўтос, туя, қўй ва эчкилардан иборатдир. Бу ҳайвонларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам, бичилмагани ҳам қурбонлик қилинса, бўлаверади. Бошқа ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмайди.

Вобкент туман бош имом хатиби
Ғ.Очилов.
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram