Қурбонлик қилиш фазилати
16 август 2018 й.
2220 марта ўқилди.

 Қурбонлик қилиш фазилати.


Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Аллоҳ таоло бандаларни фақат Ӯзигагина ибодат қилишга буюради. Аллоҳга маҳбуб бӯлиш, Уни розилигини топиш ва Унга қурбат (Аллоҳга яқинлик) ҳосил қилиш ибодат орқали бӯлади. Мӯъмин бандаларни Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи молиявий ибодатлардан бири бу қурбонликдир. Динимизда бирор жонлиқ сӯйиш билан амалга ошириладиган молиявий ибодатлар бир нечта. Мисол, Аллоҳ таоло бирор хонадонга улуғ неъмат фарзанд ато этган бӯлса, қӯй сӯйиб ақиқа қилинади. Никоҳ тӯйида Пайғамбаримиз суннатларига мувофиқ бир қӯй сӯйиб бӯлса ҳам зиёфат қилиб берилади. Исломнинг бешинчи рукни бӯлган ҳаж ибодатини якунлаб бӯлгач, ҳаж қилган киши бирор жонлиқ сӯйиб, қурбонлик қилади. Демак, қурбонлик мусулмон киши бажарадиган вожиб амаллардан биридир. Қурбонликка ярайдиган жонворлар: қуй, эчки, қорамол,туя. Қӯй ва эчки бир кишидан, туя ва қорамол етти киши номидан қурбонлик қилишга шариатимиз томонидан рухсат берилган, лекин қурбонлик қиладиган етти кишининг ҳам нияти қурбонлик бӯлиши керак. Етти киши номидан сӯйилган мол ёки туянинг гӯшти чамалаб эмас,балки аниқ  ӯлчаган ҳолда  тенг  тақсимланиши лозим. Қурбонликка қӯй, эчки, туя, молларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам сӯйилиши мумкин. Туя 5 ёш, мол 2 ёш,  қӯй ва эчки эса 1ёшга тӯлган бӯлиши керак.
Қурбонлик учун сӯйиладиган ҳайвоннинг сифати ҳақида Баро ибн Озиб (р.а.) ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ (с.а.в.) бундай  деганлар: "Тӯрт хил жониворни қурбонлик қилиш жоиз эмас: бир кӯзи кӯрлиги аниқ билиниб турган, касаллиги аниқ билиниб турган, оқсоқлиги аниқ билиниб турган ва илиги йӯқ бӯлиш даражада қариб қолган ҳайвонлар". Бу ҳадиси шарифдан билинар эканки қурбонликка аталган жонлиқ турли иллатлардан холи бӯлмоғи зарур.
Қурбонлик қилиш қонун-қоидалари ва одоблари ҳақида кӯплаб фиқҳий китобларимизда батафсил маълумотлар берилган. Қуръони каримда марҳамат қилинди:" Бас, Раббингиз учун (беш вақт ёки Қурбон ҳайити  учун ) намоз ӯқинг ва (туя) сӯйиб қурбонлик қилинг! "(Кавсар, 2) ояти қурбонликнинг вожиб эканига далолат қилади, дейилади тафсир китобларида. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Қурбонлик қилиш чиройли амаллардандир. У бандани дунёда балолардан ва охиратда офатлардан ҳимоя қилади. Ҳайит намозини ӯқиб, қурбонлик сӯйган мӯминлар менинг умматимдандир",-деганлар. Қурбонлик қилишнинг аввали ҳайит намози адо этилганидан сӯнг, охирги вақти эса ҳайитнинг учинчи куни аср намози вақти киргунчадир.
Қурбонлик қилувчининг қурбонлик сӯйиш жойида ҳозир бӯлиши мустаҳабдир. Расулуллоҳ (с.а.в) қизлари Фотима (р.а)га: "Бориб қурбонлигингга шоҳид бӯл. Унинг биринчи томган қони билан баробар сенинг ӯтган гуноҳларинг мағфират қилинур",-дедилар. "Эй Аллоҳнинг расули! Бу бизга аҳли байтга хосми ёки мусулмонларга умумийми?" -дедилар Фотима (р.а.). Шунда Сарвари коинот: "Йӯқ, мусулмонларга умумиӣ", -деб жавоб бердилар (Ҳоким ривояти). Қурбонликни учга бӯлиб, бир қисмини муҳтожларга садақа қилиш, яна бир қисмини қӯни-қӯшни, қариндошлар ва ёр-биродарларига улашиш, қолган бир қисмини ӯзи ва оиласи учун олиб қӯйиши мустаҳабдир.
Қурбонлик терисини сотиш, қассобга меҳнатининг эвазига бериш мумкин эмас, у фақир кишига садақа қилинади ёки рӯзғорда ишлатиш учун олиб қӯйилади. Қассобга хизмат ҳақи  берилади, қурбонлик гӯштидан ҳақ сифатида берилмайди.
Аллоҳ таоло барчамиздан ихлосу-муҳаббат билан қиладиган қурбонликларимизни, ибодатларимизни қабул этсин. Қурбон ҳайити байрамини кӯтаринки руҳда, шоду хуррамлик билан ӯтказишимизни  насиб айласин.

Бухоро шаҳар “Сайфиддин Бохарзий” 
жомеъ масжиди имом хатиби         
Р.Камолов.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:47
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram