Абдуллоҳ Зуфарнинг йўл ҳаракати қоидасини бузиб, жарима тўламаслик борасида билдирган фикрларига РАДДИЯ
08 июл 2020 й.
983 марта ўқилди.

 
Абдуллоҳ Зуфарнинг йўл ҳаракати қоидасини бузиб, жарима тўламаслик борасида билдирган фикрларига
РАДДИЯ
 
Аллоҳ Таоло Ўзининг каломида фитна чиқаришни ўлимдан ҳам катта фасод эканини зикр қилган. Шундай бўлсада баъзи бир инсонлар ўзларини илмли ҳисоблаб, Аллоҳнинг ва пайғамбарининг ҳукмларига журъат қиладилар шулардан бири Абдуллоҳ Зуфар исмли шахс ҳисобланади. Унинг иддао қилиши бўйича Пайғамбар айтмаган бирор дунёвий муомалотлар, келишувлар тўғри бўлмас экан. Бу билдириш орқали у ўзининг илмдан узоқ эканини ва ҳатто тўғри фикр юритиш даражасида ҳам эмас эканлигини кўрсатиб қўйган. Аллоҳ унга гуноҳ бўлмаган ишда дунёвий келишувларни инсониятга мубоҳ қилиб қўйган. Йўл ҳаракати қоидаларидан бўлмиш қизил чироқда тўхташ эса айнан инсон ҳаётини сақлаш ва енгиллаштиришдек жорий этилиши тўғри бўлган ишлардан ҳисобланади. Маълумки, йўл ҳаракати қоидаларига бўйсунишга ва унинг тўғрилигига мусулмонлар амал қилади ҳамда бунда динидан қатъий назар барча учун фойда бор. Унинг гапидаги хатарлардан бири, амал қилиш вожиб даражадаги шаръий ҳукмни инкор қилиш орқали иймонига зарар етиш хавфи бор. Яъни поралиги аниқ нарсани ҳалол санаш катта гуноҳ ҳисобланади. Мусулмонларни чалғитиш учун у ўз гапларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Имом Бухорий ва Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳимолар саҳиҳларида келтирган Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ушбу ишимизда унда йўқ нарсани пайдо қилса, у мардуддир», дедилар ҳадисини далил қилган. Ҳадисдан ҳукм истинбот қилишни билмаслигининг оқибатида “ишимиз”дан мурод шариат эканлигини тушунмаган ва барча дунёвий муомалотлар шу ҳадисга кўра рад этилгандир дея ҳукм чиқарган. Аслида эса маъсиятга олиб бормайдиган дунёвий ишларга рухсат берилган ва яхши ниятда қилинса, савобга ҳам эришилади. Ушбу ишларга тарғиб қилиши орқали бир ёмонлик эшигини очаётганлиги ва бу ишда унинг гапларига амал қилаётганлар ва тарқатаётганлар ушбу амаллари ортидан келадиган барча гуноҳ ва касофатларга шерик бўлишларини ҳамда қилганлар баробарида насиба етишидан огоҳ бўлишлари керак. Хулоса сифатида бундай қарама-қаршилик ва беқарорлик чиқарувчи фикрларни ёйиб мусулмонлар билан бошқа халқлар ва ҳукумат ўртасида ихтилоф чиқаришдан кимга не фойда?! Эй Абдуллоҳ Зуфар кимга фойда ёки зарар бераётганингни яхшилаб ўйлаб кўр! 

Бухоро шаҳар “Абу Ҳафси Кабир” 

жомеъ масжид имом-хатиби  А.С.Абдуллаев

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram