Абдуллоҳ Зуфар Сурияда нималар бўлаяпти мавзудаги чиқишига раддия.
28 август 2020 й.
862 марта ўқилди.
Абдуллоҳ Зуфар Сурияда нималар бўлаяпти
мавзудаги чиқишига раддия.
Абдуллоҳ Зуфар кишилар гўёки Сурияда нималар бўлаётганини хас пўшлаш учун “уммат ҳозир кўр ва кар худдики бошқа сайёрада бўляпти бу ишлар” деб сўзини бошлайди. Ваҳоланки Сурияда катта сиёсий ўйинлар, фитналар, биродаркушлик бўлаётганини ҳамма билиб бўлди. Расулуллоҳдан ҳадис келтириб “Аллоҳ Шом ерларига кафил бўлди” деб бу кафиллик нимада эди?! “КАФИЛЛИК” деганда нима назарда тутилган?! Наҳақ қон тўкиш, аёлларни қул қилиб сотиш, бировни мол-мулкини талон тарож қилиб ватангадо қилишни ушбу “кафиллик”ка нима алоқаси борлигини изоҳламаган (ўзларини мужоҳид дейдиганлар айнан шу ишларни қилишаяпти). Ваҳоланки дину-диёнат равнақ топган, мусулмонлар бемалол Аллоҳнинг амрларини ўз ҳаётларига жорий қилиб юрган, Шайх Рамазон Бутий ва бошқа уламоларни етиштирган заминга айнан Абдуллоҳ Зуфардек даъватчиларнинг гапига учганлар ушбу “КАФИЛ”ликка дахл қилиб ушбу кафилликка рахна солмадиларми.?!!! Кофирлар бостириб келишаяпти деб баъзи бир давлатларни санаяпти. Ҳолбуки Суриянинг ўзида ўнлаб “мусулмонлик”ни даъво қилиб, ўзаро низолашиб, биродаркушлик қилиб юрган гуруҳлар борлигини нега айтмаяпти. Абдуллоҳ Зуфар даъват қилганидек “Моли, тили, жони билан жиҳод” қилмоқчи бўлганлар буларнинг яъни Ан-Нусра, Ислом фронти, Сурия озод армияси, Шабаб, ИШИДнинг қайси бирига ёрдам берадики булар ўзаро хунрезлик қилишаётган бўлса. Расулуллоҳ с.а.в. ҳажжатул вадоъда “Мендан кейин бир бировларингизнинг бўйнингизга қилич уриб кофир бўлиб кетмангиз” деган ҳадисларини шу ўринда нега эсламаяпти. “Фитналар пайтида камонларингизни синдиринглар, қиличларингизни тошга уринглар, ўтирган юрган кишидан афзал, ётиб олган киши ўтирган кишидан афзал” деган ҳадисларини нега шарҳламаяпти. Аслида ҳақиқий жиҳод моли, тили, жони билан Абдуллоҳ Зуфардек умматни бошига мусибат бўлаган кишиларга қарши қилинади. Аллоҳ ҳаммаларимизни Ўз рушди ҳидоятида сақласин.
Ғиждувон туман бош имом-хатиби О.Амонов
«орқага