ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИГАН ОЙ !
24 июн 2016 й.
2646 марта ўқилди.

 ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИГАН ОЙ !

 
Хушхабар эй аҳли мўмин, афви раҳмат келадур,
Таъзим айлаб шанига, моҳи ғуфрон келадур.
               
          Абдураҳмон ибн Авфдан ривоят қилинади : “Расулоллоҳ (С.А.В.) рўзасини фарз қилди. Мен эса сизга бу ойнинг (таровеҳ) намозини суннат қилдим, Ҳар ким бу ойнинг (Рўзаси фарз, таровехи суннат) эканига ишониб, ажрини  умид қилиб рўза тутса ва (таровеҳ) намозини ўқиса, онасидан туғилган кунидаги  каби гуноҳлардан пок бўлади”, дедилар (Насаий)
         Рамазон арабча “Рамаз” деган сўздан олинган бўлиб, қуёш ҳароратининг жуда исиб, қайнаб кетишини англатади. “Рамзо” эса қуёш оламни тандирдек ловуллатиб қиздиришини билдиради. Рамазон дейилишига сабаб, бу ойда гунохлар куйдирилади,  ёндириб йўқ қилиб юборилади. Уни ёндириб,  кул қиладиган нарса солиҳ амаллардир. Айтишларича араблар ой номларини эски тилларидан ўзгартирганларида ўша ойлар тўғри келган вақтга мослаб ном беришган. Рўза ойини эса, ўша пайтда йилнинг энг иссиқ кунларига тўғри келгани учун жазирама маъносида  “Рамазон” деб аташган.  Бугунлик кунда дунё миқёсида Рамазон ойи йилнинг иссиқ кунларига тўғри келгани ҳам кучли сабр-қаноатга ундовчи омилдир. Қуёшли ўлкамизнинг иссиқ кунлари бўлишига қарамасдан мева ваа сабзавотларнинг кўплиги, нозу-неъматларнинг баракоти тинчлик – хотиржамлик ҳамда мустақиллик сабабидандир.
     Истиқлол шарофати ила миллий ва диний қадриятларимизга эркинлик берилиб, Рамазон рўзаси ва муборак ой ибодатларини мукаммал адо этиш, фазилатли кунлар шарофатидан кенгроқ баҳраманд бўлиш имкониятини берди. Хар бир ҳовлиларда тўкин дастурхон ила, тинчлик ва хотиржамликнинг шукри баробарида ифторликларни нишонланиши, масжидларда таровеҳ намозларини чиройли адо этишга қаратилган эътибор ва эркинликларга шукроналар айтмасдан иложинг йўқ. Инсон рўзадор бўлган, Қуръони каримни тиловат қилган  пайтида унинг қалби янада мусаффо бўлади, дуолари қабул бўлиб,  қилган яхшиликлари хамда яхши ниятлари ижобат бўлади. Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам  айтадилар:
 “Уч тоифа инсоннинг- рўзадорнинг ёки ифтор қилаётган рўзадорнинг, одил подшоҳнинг ва мазлумнинг дуоси мустажоб бўлади.” (Имом Термизий,Имом Аҳмадва Имом Можа ривоти). 
   Ҳадиси шарифлардан маълум бўладики, Рамазон хайр ва саховат ойидир.Албатта бундан хайр-саховат фақат шу ойда қилиниши керак, дегани эмас балки мехр-мурувват, саховат халқимиз ардоқлаган, асрлар оша амал қилиб келинаётган бобомеърос қадриятларимиздир. Рамазон ойида хар ким қўлидан келганича яхшилик қилишга уринади. Барча,  ҳатто ёмонлар ҳам ўзини ёмонликлардан олиб қочади. Бошқа вақтда намоз ўқимайдиганлар хам рўзани тутиб, намоз ўқишга киришади, таровеҳга қатнаб қолади. Хуллас, мусулмон олами,ёшу-қари инсонлар бир кечада яхшилик томон бурилиб колганга ўхшайди. Яхшиликлар кўпайиб, ёмонликлар деярли йўқолади.  Мана шундай  муборак ойда яшаяпмиз. Аллох таоло барчамизга бу улуғ ойда раҳмати , мағфирати ва мархаматларидан насибадор қилсин. Илоҳо, барчаларимизнинг ожизона тутаётган рўзаларимиз, таровеҳларимиз, хайру эҳсонларимизни даргоҳига қабул этиб, юртимиз тинчлигини, Ватанимиз мустақиллигини абадий қилсин.    
           
“Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний” жомеъ масжиди 
 имом хатиби :Ж.Муродов 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:35
Куёш: 07:15
Пешин: 13:10
Аср: 16:10
Шом: 17:45
Хуфтон: 19:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram