Рамазон ойи фазилатлари
11 июн 2016 й.
2917 марта ўқилди.

                                          Рамазон ойи фазилатлари

   Муборак Рамазон ойи юртимизда файзли ва шукуҳли бўлиб кириб келди. Рўза тутиш инсонлар учун кўп фойдалари бор. Рўзада очлик ва чанқоқлик машаққатни жисмида ҳис этади натижада рўзада қалбида фақир, мискин ва муҳтож кишиларга нисбатан раҳм-шафкат, хайри саховат туйғулари уйғонади. Бу инсонар ўртасида меҳр-оқибат иззат-эҳтиром ришталарини боғланишига сабаб бўлади.
      Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят килинади:
      “Набий соллаллоҳу алайхи васаллам:
       “Қайси бирингиз рўзадор бўлсангиз, беҳаё сўзларни гапирмасин ва жоҳиллик ҳам қилмасин. Агар биров у билан сўкишмоқчи ёки урушмоқчи бўлса “мен рўзадорман, мен рўзадорман”, десин’’ дедилар”. 
Инсонлар ҳаётида атрофдагилар билан бўладигон муомалада ута эьтиборли бўлиш 
лозимлиги юкоридаги ҳадисдан маьлум бўлади.
      Рўза тутдим деб, саҳардан кечгача оч ва ташна юриб, лекин тилни ғийбат, бўҳтон, иғво ва ёлғондан, турли ёмон ишлардан ўзларини тиймасалар уларга рўза тутишдан оч ва ташна колганлиги қолади. 
Ибн Ҳузайма розияллоҳу анҳу ривоят қилади Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сен рўзадор бўлсанг бирор кишини сўкма, агар сени бирор киши сўкса, мен рўзадорман, деб айт. Агар турган  бўлсанг,  ўтириб ол, ғазабинг кетади. Бoшқа ривоятда ўтирганингда ҳам кетмаса, таҳорат қил икки ракаат намоз ўқи”, деганлар. Имом Бухорий ривояти.
  Рўзани фазилатларидан яна бири бу ғазабни кетказиш ҳуда-беҳуда ғазабланиш қанчадан-қанча жанжал, тўпаланг билан тинч оилалар ажралиши, Ота- онани  ранжитиш ака- ука ва қавми кариндош, қўни-қўшнилар орасига совукчилик солиши мумкин. Рўзадор бир ой мобайнида ўзига бўлган айрим салбий сифатларини тарк қилишга одатланиб, юксак маънавиятли, хулқи одоби гўзал бўлишига ҳаракат қилмоғи лозим. Албатта рўза ғанимат бир фурсат экан. Аллоҳ таоло барчаларимизнинг тутаётган рўзаларимизни нуқсонсиз қабул айласин.      
                            
                                                                
 
                Чашмаи-айюб жомеь
                 имом хатиби 
 Рахимов Амон. 
 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:40
Куёш: 05:25
Пешин: 13:10
Аср: 18:15
Шом: 19:55
Хуфтон: 21:30
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram