Рамазон тақво қилиш ойи
27 март 2023 й.
253 марта ўқилди.

 Рамазон тақво қилиш ойи

Муқаддас ислом динининг асосий улуғ рукнларидан бири рўза ибодатидир. Рамазон очлик, ташналик, нафсни қийнаш билан Aллоҳ таолога қурбат, тақво ҳосил қилинадиган буюк ойдир. Aллоҳ таоло бандалари учун ҳар икки дунё саодатини кўзлаб бу ибодатни исломнинг улуғ фарзлари қаторига қўшган. Рўза нафақат Муҳаммад (с.а.в)нинг умматларига, балки аввалги пайғамбарларнинг ҳам умматларига ҳам буюрилгандир.
Рамазон рўзаси Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в) Мадинага ҳижрат қилганларидан сўнг, ҳижратнинг иккинчи йили шаъбон ойида фарз қилинган. Рамазон ойи рўзасини тутиш Қуръони карим, Суннати набавий ва Ижмои уммат билан собит бўлган.
Aллоҳ Таоло Бақара сурасининг 183-оятида марҳамат қилади: «Ей иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсангиз».
Ушбу ояти карима билан динимизнинг бешта асосий устунларидан бўлган рамазон рўзаси фарз бўлди.
Рамазон рўзаси фарз бўлишидан аввал ҳам пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ўз ихтиёрлари билан ҳар ойда уч кун рўза тутар, муҳаррам ойининг ўнинчи кунининг рўзасини ҳам адо этар едилар. Расулуллоҳ (с.а.в) ўзларининг муборак ҳадисларида рўза ибодатининг фарз еканлигини кўп такрорлаганлар:
Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар (с.а.в) дедилар: «Сизларга муборак рамазон ойи келди. Aллоҳ азза ва жалла унинг рўзасини тутмоқликни фарз қилди. Унда осмонларнинг эшиклари очилади. Унда жаҳаннамнинг ешиклари ёпилади. Унда шайтонлар кишанбанд қилинади. Унда Aллоҳнинг бир кечаси бўлиб, у минг ойдан яхшидир. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, батаҳқиқ (жуда кўп нарсадан) маҳрум қолибди» — дедилар. (Насоий ва Байҳақий ривояти).
Жаннат ешиларининг ланг очилишидан мурод шу ойда тоат-ибодатларнинг ниҳоят даражада кўп бўлиши, намозхонларнинг, ибодатларнинг кўпайиши, таровеҳ намозлар ўқилиши сабабидан барча жаннатларнинг ешиклари очилади. Дўзах ешиклари ёпилишидан мурод еса бу ойда гуноҳ ва хатолар бошқа ойларга нисбатан кескин камаяди, ҳар қандай мусулмон қалбида иймон учқунлари уйғонганлигидан дўзах ешиклари қулфланади. Шайтонларнинг занжирбанд бўлишидан мурод эса улар бу улуғ ойнинг фазилатларидан мусулмонларни васваса қила олмайди, чалғита олмайди, бунга кучи етмай қолади. Ким Aллоҳнинг шунча марҳаматидан сўнг рўза ойига беписанд бўлса, жуда кўп йил давомидаги яхшиликлардан маҳрум қолади, кўп нарса йўқотади. Рўза ибодати бандаларига руҳий озуқа бўлади. Овқат танга озуқа бўлгани каби рўза ҳам руҳга озуқа беради. Киши овқат емаса яшаш мумкин бўлмаганидек, мўминнинг руҳи ҳам рўзасиз яшай олмайди.
Рўза энг узун ибодатлардан бири саналади. Бошқа ибодатларнинг вақти жуда қисқа бўлади. Рўза ибодати бизнинг ўлкаларда кун энг қисқарган вақт — қишга тўғри келса, 11-12 соат давом этади. Кун енг узун вақт — ёзга тўғри келса, 17-18 соат давом етади. Бу рўза ибодатида риё бўлмайди. Бошқа ибодатларда бироз бўлсада риёси бор, намоз ўқисак ҳамма кўради. Закотни яшириб берган тақдирда ҳам закот олувчи буни билади. Ҳаж ибодати ҳам барча биладиган ибодатдир. Aммо рўзани Aллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Шунинг учун савобини Aллоҳнинг ўзи беради. Ҳадиси қудсийда айтилади:
Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ушбу ҳадиси қудсийни ривоят қиладилар: Расулуллоҳ (с.а.в) марҳамат қиладилар: «Aллоҳ таоло айтадики: «Ҳар бир яхши амал учун ўн баробардан йетти юз баробаргача савоб бераман, фақат рўза бундан мустасно. У мен учун тутилади, унинг ажрини ҳам ўзим бераман.» — деган» (муттафақун алайҳ).
Рамазон ойининг рўзасини иймон билан, Aллоҳдан савоб талаб қилиб тутувчи ҳар бир шахсни қанчалик табрик еца, шунчалик оз бўлган ойдир. Рўза тутувчи мўмин-мусулмонлар бу муқаддас ой кирганда Aллоҳ таоло мусулмонлардан қилгани билан бир-бирларини табриклайдилар. Чунки бу муқаддас ой биз учун йил давомида ҳар куни ўқиган беш вақт намозларимиз туфайли ҳам бошқа ибодат ва ҳайр-у садақаларимиз туфайлиҳам кечирилмай қолган гуноҳларимизни мағфират қилишини Aллоҳ Таолодан сўраб олишимиз учун бир йилда бир бор бериладиган фурсат ва имкониятдир.
Расулуллоҳ (с.а.в): «Кимки рамазон рўзасини иймон эътиқод ва Aллоҳдан савоб умид қилиб туца унинг ўтган гуноҳлари кечирилиб юборилади» — дедилар (Бухорий ривояти).
Бу ойни ҳурмат қилиб рўзасини мукаммал тутган мўминлар кўп ютуқларга ега бўладилар. Aллоҳ барчаларимизни тутаётган Рамазон рўзаларимизни ва ибодатларимизни қабул қилсин.

Шофиркон туман "Хожа Ориф Моҳитобон Ревгарий" жомеъ масжиди
имом- хатиби Миржон домла Эгамбердиев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:48
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram