Рамазон ойига аталган туҳфа.
26 май 2017 й.
2604 марта ўқилди.

 Бухоро вилояти Шофиркон тумани " Мирзоқул" жомеъ масжиди мустақилликка эришган йиллар бошиданоқ хизмат кўрсата бошлади. Аммо масжид биноси эски ёғочдан қурилган бўлиб, бугунги кун талабларига мутлақо жавоб бермас эди. Мирзоқул қишлоқ аҳли масжид биносини бузиб янги бино қуришга бел боғлаб, янги лойиҳа асосида қурилиш ишларини бошлашга жазм килди. Ўтган 2016 йил октябр ойида эса бу ниятни амалга ошириш максадида амалий иш бошлаб юборилди. Масжиднинг эски биносини 2016 октябр ойларида бузиб ҳашар йўли билан Мирзоқул қишлоқ аҳли янги масжид қуришга киришишди, мана 8 ой ўтгандан кейин муборак рамазон ойи кириши арафасида янги масжид биносини қурилиш ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди. Бу Шофиркон туман аҳолисига қолаверса Мирзоқул қишлоқ аҳлига катта туҳфа бўлди. Бу каби ишларни амалга ошириш замирида албатта юртнинг тинчлиги ва мамлакатдаги одилона олиб борилаётган сиёсат хамда халқ фаровонлиги турибди. Энди бу янги "Мирзоқул"  жомеъ масжиди бугунги ва кейинги авлодга кўп йиллар давомида диний эҳтиёжларини қондиришда ҳамда диний ибодатларини бажаришда хизмат қилади иншааллоҳ.

                                                                                       Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
                                                                                                Бухоро вилояти вакиллиги
                                                                                                      ахборот хизмати.
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:17
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram