Рамазон ойларнинг султонидир
06 апрел 2022 й.
500 марта ўқилди.

Рамазон ойларнинг султонидир

Қалбларимизни қувончга ва севинчга тўлдириб барча ойлар султони Рамазон келди. Бу ой Аллоҳнинг бандаларига юборган инъоми Қуръони карим нозил бўлган ойдир. Рамазон ойида минг ойдан ҳам афзал Қадр кечаси бор. Рамазон рўзаси: Жаҳаннамга қалқон, кибрни синдирувчи, хушуъни кўпайтирувчи, қалбни ва ақлни равшан қилувчи, етимларнинг бошини силовчи, аразлаганлар бир-бирини кечирувчи ва саховатли ойдир. Рамазон Қуръон тиловати, зикр ва истиғфор ойидир. Рамазон ойининг рўзасини тутишда, таровеҳ намозларини ўқишда, Қуръони каримни хатм қилишда ва бошқа хайрли ишларни адо этишда, Аллоҳ таоло куч-қувват ато этсин. Бу яхши амалларни ихлос билан бажарган инсонларга Аллоҳнинг ажри бўлсин ва Жаннатини тақдир қилсин. Рўза тутган бандани Аллоҳ таоло севади, яхши кўради, унинг ибодатларида ҳаловат пайдо қилади. Рамазон ойининг ҳар бир кунларини ғанимат билиб, етимларга, муҳтожларга қўлимиздан келганча ёрдам берайлик. Рамазон ойининг одобларига амал қилиб савобларга эришайлик. Барчамизга Рамазони Шариф муборак бўлсин. 

Вобкент туман отинойиси Норова Зумрад
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram