РОСТГЎЙЛИК ЭЗГУЛИККА БОШЛАЙДИ
03 феврал 2023 й.
477 марта ўқилди.

 РОСТГЎЙЛИК ЭЗГУЛИККА БОШЛАЙДИ 

Хулқи гўзал инсон муомала маданиятининг барча жабҳаларида олдинда туради. Хушмуомала, ҳалол, ахлоқли киши ёлғон сўзламайди. Ўзгаларнинг дилини оғритиб, камситмайди. Доимо рост сўзловчи банданинг савоблари кўп, амаллари қабул бўлади. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Ойиша онамиз розияллоҳу анҳу: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ёлғондан кўра ёмонроқ хулқ йўқ эди. Агар бирор кишининг озбўлсада ёлғончилигини билиб қолсалар, шу одам тавба қилмагунча қалбларидан чиқармас эдилар", дейдилар. 
Ота ёки она фарзандига бирор нарсани ваъда қилиб, кейин уни бажармай қўйса, болани олдида ёлғончи бўлиб қолади. Бу боланинг кейинги ҳаётида муҳим аҳамиятга эга  масалалардан биридир. Шунинг учун фарзандларимиз олдида ҳам масъулиятли ва ростгўй бўлмоғимиз бизнинг катта ютуғимиз бўлиб хизмат қилади.
Ростгўйлик   эзгуликка бошлайди. Эзгулик эса Жаннатга. Ёлғончилик ёвузликка бошлайди, ёвузлик эса Жаҳаннамга. Ростгўй одам чин сўзи билан бора-бора Аллоҳ ҳузурида сиддиқ, яъни содиқ деб ёзиб қўйилади. Ёлғончи ҳам унинг ҳузурида каззоб яъни ёлғончи мақомида бўлади. Чақимчилик ҳам ёмон одатдир, чунки у туфайли одамлар ораси бузилади. Чақимчилик ўзи нима? У одамларнинг гапларини, уларнинг ўзаро муносабатларини бузиш ниятида бир-бирларига ташимоқликдир. Охиратда, ростгўй киши - ишончли пайғамбарлар, сиддиқлар, ва шаҳидлар билан бирга бўладилар. 
Ёлғон гапирувчиларнинг оёқлари ердан қўзғалмай туриб, Аллоҳ унга дўзахни раво қилиб қўяди. 
Доим рост сўзлаган инсонни, вужуди пок бўлади. Барча хусусиятлари  чиройли бўлади. Ёлғон сўзларни ошкора қилувчилар ҳақида Қуръони каримда: "Ёлғонни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқирлар. Ана ўшалар ўзлари ёлғончилардир" (Ан-Наҳл сураси, 105-оят).
Азизларим, сиз яхши яшай десангиз,  атрофингиздагиларга рост сўзланг, қалби пок инсоннинг орқасидан ғийбат қилманг. Ахлоқингизни тўғри сўзлаш билан гўзаллаштиринг. Кимларнингдир оғирини енгил қилинг, шодлигига шерик бўлинг, бу амалларингизга муносиб мукофотлагувчи Яратганнинг Ўзидир. Бугун зарра қадар яхшилик қилган, зарра қадар ёмонлик қилган инсонларингни Ўзинг ҳидоят йўлига солгин! 
Бухоро вилоят Шофиркон туман отинойиси Ойнисо Йўлдошева
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:01
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram