Рўза турлари
16 июн 2016 й.
3598 марта ўқилди.

 Рўза турлари

Рамазон бу муборак ой, барча мусулмонлар учун азиз ва муьтабардир. Бу ойда қилинадиган барча амалларимизнинг савоби зиёда қилиб берилади. Рамазон ойидаги улуғ ибодатларимиздан бири бу-рўзадир. У шундай беназир ибодатки, унинг  замирида аввало инсоннинг иродасини мустаҳкамлаш, уни руҳий ва ахлоқий тарбия этиш, хусусан сабру-қаноатга ўргатиш, нафси ва шаҳватига чек қўя билиш мақсадлари мавжуддир. Юқорида айтилган ва бунга ўхшаш фойдалар биз инсонлар фаҳмлай оладиган даражадаги маьнолар холос. Аммо, рўза ибодатининг замирида одам фарзандини саодатманд қилиш учун қанчадан-қанча илохий фазилатлар ва ҳикматлар борки, уларни яккаю ягона яратгувчимиз Аллоҳ Таологина билади. Шу учун Аллоҳ Таоло рўза тутишликни мусулмонларгагина эмас, балки барча самовий динларга этиқод қиладиган бандаларига фарз қилган. Ислом динининг асослари, арконларидан бўлган рўзани қуйидаги турлари  мавжуд:
1) фарз рўза. 
2) қазо рўза.
 3) назр рўза.
4) каффорот рўза.
5) ихтиёрий рўза.
Фарз рўза: у ҳидоят манбаи бўлмиш Қурьони карим, суннати набавия ва ижмоъ билан фарзлиги исбот қилинган, муборак Рамазон ойида тутиладиган рўзадир. 
Қазо рўза: у Рамазон ойида узрлик сабабларга кўра (касаллик, мусофирлик ва ҳоказо) тута олинмаган кунларни бошқа ойларда тутиб беришдир. Аллоҳ Таоло: "Сизлардан кимки, касал бўлса ёки мусофирчиликда бўлса, рўзани бошқа кунлари тутиб беради", -деб марҳамат қилган (Бақара,184).
 Назр рўза: у Аллоҳга яқинлик қилиш мақсадида инсон томонидан ўзига ўзи  ваьда бериб тутиб бериладиган рўзадир. Мусулмон одам қайси куни ва неча кун  рўза тутишни аҳд қилган бўлса, унга худди ўша кунлари рўза тутишлик вожибдир.
Каффорот рўза: қуйидаги ҳолларда мусулмон киши рўза тутиб бериши шарт: 1:Узрсиз еки касддан рамазон ойида  Рўза тутмаган кунлари учун.2)Рамазон ойида Кундуз куни касддан хотини билан якинлик килган кунлари учун.        
Ихтиерий Рўза: У мусулмонларнинг Аллох Таолога якинлик ,курбат хосил килиш максадида тутиладиган, аммо вожиб булмаган рўзадир.Бундай рўзани тутиш баьзи кунлари мустахаб,баьзи кунлари макрух, баьзи кунлари эса ман  килингандир.Мустахаб кунлари:1) хожилардан бошкалар учун арафа куни тутиладиган Рўза.2)Ашуро куни тутиладиган Рўза.3)Шаввол ойидан олти кун тутиладиган Рўза.4)Хар ойнинг 13,14,15 кунлари тутиладиган Рўза.5) Хар хафтанинг душанба ва пайшанба кунлари тутиладиган Рўза.                        
   Макрух кунлари:
1)Жума куни.
2) Шанба куни.
3) Умр буйи.  
  Ман қилинган кунлар:
1) ИККИ Хайит кунлари.
2) Шак кунлари, ташриқ кунларидан уч кун.
3)эри ёнида бўлган хотиннинг эрини рухсатисиз нафл рўза тутиши. 
  Бу йилги Рамазон ойи тунлари қисқа,кунлари узун,хаво харорати жуда иссиқ келди.Расулуллох( с.а.в.): Иссиқ Кунда Аллох учун      Рўза тутиб,нафсини чанкатган бандаларнинг қиёмат  куни чаноқоғини Аллох азза ва жалла қондиради",-деб мархамат қилганлар.( Баззор ривояти). Бас шундай экан, барчамиз ихлосу- мухаббат билан рўзамизни тутайлик, шайтоний васвасаларга қулоқ солмасдан ибодатга қоим бўлмоимиз лозим.Рамазон рўза бу бандаси учун рух шифоси, жасадимиз закоти, қалбимиз ва аклимизни равшан килувчи улуг ибодатдир.     
 
 
                                           
Бухоро шаҳар Сайфиддин Бохарзий масжиди 
имом хатиби 
Камолов Р.    
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:36
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram