САБР –ДИННИНГ КАЛИТИ
03 апрел 2020 й.
1125 марта ўқилди.

 
САБР –ДИННИНГ КАЛИТИ 

 Имонга хос бўлган уч белги:
Аллоҳ таолонинг неъматларига шукр қилишлик.
Қазойи қадарига рози бўлишлик.
Бало офатларига сабр қилишлик.
Камоли имон сабр билан. Имон сабр билан мукаммал бўлади. Намоз ўқишни бошлаганда, бошида ўргангунча қийналади. Намозни ўргангандан кейин осон ўқийдиган бўлади. Сабрнинг боши аччиқ, охири ширин.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Ҳуд сурасида сабр ҳақида марҳамат қилиб айтади: “Фақат сабр қилганлар ва солиҳ амалларни қилганларгагина – ана ўшаларга мағфират ва улуғ ажр бор”, - деган (11-оят).
Шунинг учун ҳам, мусибатга ва қийинчиликка сабр қилиш, диннинг боши ҳисобланади.
Биров бизга намоз хақида гапирса, "Қалбда бўлсин" деймиз мағрурланиб. Айбимизни тан олгимиз келмайди. Гўёки "қалбимиз тоза"...
Аллоҳ таоло Қуръон Каримда марҳамат қилади: “Эй мўминлар, сабр қилиш ва намоз ўқиш билан (Мендан) мадад сўранглар. Албатта, Аллоҳ таоло сабрлилар биландир!” (Бақара сураси, 153-оят). Демак, мўъмин-мусулмон банда мазкур қийинчиликларни енгиш учун катта миқдордаги сабрга эга бўлиши керак. Аммо ҳамма нарсанинг чегараси бўлганидек, гоҳида сабр ҳам тугаши, сусайиши мумкин, бундай ҳолатда намоз ёрдамга келади. Намоз битмас-туганмас ёрдамчи, кучга-куч, қувватга-қувват бахш этувчи, қалбга мадад берувчи, сабрга-сабр қўшувчи, сокинлик ва хотиржамлик бағишловчи манбадир. У ожиз, заиф одамни қувват ва ёрдамнинг асл манбаи бўлмиш, Аллоҳ таолога боғловчи воситадир.
Намоз ўқиш учун, ғуслни ва таҳоратни ўрганишимиз лозим. Таҳоратсиз ва ғуслсиз намоз қабул бўлмайди. Буларни бирма бир ўрганишимиз учун сабр керак бўлади. "Чаҳор китоб" мусаннифи, намоз ўқимоқчи бўлган кишига айтган сўзлари: эй мусолли биё таҳорат кун. Хонаи дин худ иморат кун (эй намоз ўқимоқчи бўлган одам, кел таҳорат қил. Диндаги уйингни ўзинг битқизгин). Таҳорат қилишни ўргансангиз, намоз ўқишни ҳам ўрганасиз. Давомида айтадилар: Рўзи маҳшарки жон кудоз бувад, аввали пурсиш аз намоз бувад (маҳшаргоҳга борганда, биринчи сўраладиган нарса бу намоз) деб, марҳамат қиладилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сабр, Менинг либосимдир" деб айтганлар. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳар бир нарсанинг қоидаларини ўрганишда ва амалда ижро қилишда сабр қилишимиз даркор. Аллоҳ таоло сабр қилувчиларни севади!

Когон тумани "Ҳазрати Билол" жомеъ масжид
имом - ноиби Тошбоев Аъзамжон Юсубжонович
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram