Сабрқаноат, саодаткалити
10 декабр 2022 й.
479 марта ўқилди.

Сабрқаноат, саодаткалити
Сабр арабча сўз бўлиб чидамоқ тоқат қилмоқ бардош бермоқ маъноларини англатади. Инсон ҳаётидавомида тур хил муаммолар ва тўқнашувларга рўбарў бўлади, анашу пайтда инсоннинг сабр қилиши унинг қанчалик кучли инсон эканлиги, олий жаноб инсон эканлигини ва мукаммал инсон эканлигини кўришиз мумкин. Аллоҳ таоло ўзининг каломи Қуръони каримнинг Бақара сураси 45- оятида шундай марҳамат қилади: 
”وَٱسۡتَعِينُواْ بِٱلصَّبۡرِ وَٱلصَّلَوٰةِۚ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلَّا عَلَى ٱلۡخَٰشِعِينَ“
45. “Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва, албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда ката ишдир”.
     Сабр Аллоҳ таоло томонидан бандага инъом этилган энг катта ва кенг ато ҳисобланади. Сабрли киши ризқнинг озига ҳам, йўқчиликка ҳам чидаб ўзини хор қилмайди. Бошини тик тутиб кун кўради. Мусулмон одам унга Аллоҳ томонидан берилган етарли ризққа сабр қилиб  қаноатли бўлиб ўтса, дунёдаги энг катта нажотга эришган шахс бўлакан. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сабр мусибатнинг илк лаҳзаларида(қилинади)”, дедилар. (Имом Муслим ривояти). 
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ўзи эшитган озорга сабр қилишда Аллоҳ таолога тенг келадиган бирор зот йўқ. Улар У зотга тенгдош қиладилар. Улар У зотга бола қилурлар. Шундоқ бўлса ҳам У зот уларни ризқлантирур ва авф қилур”, дедилар”. (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган).   Ўзига озор берганларнинг қилмишларига сабр қилиш ва уларни авф қилиш Аллоҳ таолонинг сифатларидан бири. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг хулқи ила хулқланинглар” деганлар. Мўминлар ҳам имкони брича бу хулқни ўзлаштириб олмоқлари лозим. Банда бошига бирон юмуш тушганда илк дақиқаларда сабр қилиши, шошқалоқлик қилмаслиги, жазавага тушмаслиги ҳақиқий сабрдир. Зеро мусибат эскирган сари банда уни унитиб юборади. Бундаги “сабр” ҳар кимнинг қўлидан келади.  Сабрга мукофот олиш , у сабабидан мартабанинг кўтарилиши учун банда қийинчиликнинг аввалги босқичида, оғир вазиятда сабр қилиши , ўзини йўқотиб қўймаслиги лозим. Инсон сабр қилса жуда кўп фазилатларга, ютуўларга ва мукофотларга эга бўлади. Сабрда қуйидаги фазилатлар бор: 
1. Сабр оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради.
2. Сабр моддий ва маънавий талабларни  амалга оширишда шошилиш ва қўполликни олдини олишга ёрдам беради.
3. Сабр ғазабни қўзғайдиган нарсалар содир бўлганда ўзини тутиб олишга ёрдам беради. 
4. Сабр хавф туғилганда ўзини ўнглаб олишга ёрдам беради.
5. Сабр тамагирлик қўзғайдиган вазиятларда  ўзини ўнглаб олишга ёрдам беради.
6. Сабр моддий ва маънавий яхшиликларга эришиш йўлида йўлиқадиган жисмоний ва руҳий машаққат ва амалларга  чидашда ёрдам беради. 
7. Сабр иймон баркамоллиги ва Ислом гўзги далилидир.
8. Сабр қалбда ҳидоят ҳосил қилишда ёрдам беради.
9.  Сабрнинг самараси Аллоҳ таолонинг ва одамларнинг муҳаббатидир.
10. Сабр ер юзида тамкин топиш сабабчисидир.
11. Сабр жаннатда эришиш ва дўзахдан қутилишдир.
12. Сабр Аллоҳ таоло билан бирга бўлишдир.
13. Сабр қиёмат кунидаги катта қўрқинчдан  омонликдир.
14.  Сабр мардлик ва яхши оқибатнинг аломатидир.
15. Сабр Аллоҳ таолонинг раҳмати ва баракотидир. 
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:”Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган”, дедилар.( Термизий ривояти). Ибн Қаййум айтади: “Сабр ўзи боғланган нарса эътиборидан уч қисмга бўлинади:
1. Амр ва тоатларни адо этишга сабр.
2. Наҳий ва хилофларни қилмасликка сабр.
3.Қазойи қадарга рози бўлишга сабр.
Аллоҳим, бизларни берганингда шукр қиладиган, балоларингда сабр қиладиган, гуноҳ қилганда ситиғфор айтадиганқилгин!
“Хитоён” жомеъ масжиди 
имом хатиби Қаҳрамон Шамсиддинов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:48
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram