САДАҚАНИНГ ТУРЛАРИ
25 январ 2024 й.
559 марта ўқилди.

 САДАҚАНИНГ ТУРЛАРИ

* Таом билан сийлаш – энг хайрли садақадир.
* Биродарингизнинг юзига табассум қилишингиз – садақа.
* Закот бериш – садақа.
* Ушр бериш – садақа.
* Фитр рўза бериш – садақа.
* Икки киши ўртасида адолатли бўлиш – садақа.
* Йўлдаги озор берувчи нарсани даф этиш – садақа.
* Ширин сўз айтиш – садақа.
* Ўз фарзандларини тартиб-интизомга ўргатиш – садақа.
* Овқат тайёрлаш – садақа.
* Икки киши ўртасини адолат билан ислоҳ этиш – садақа.
* Челагингиздаги сувни биродарингизнинг челагига қуйиб бериш – садақа.
* Ёрдам сўраб келган ҳожатмандга ёрдам бериш – садақа.
* Кишига улови борасида ёрдам бериш – садақа.
* Бир кишини уловга минишига кўмаклашиш – садақа.
* Бир одамни юкини кўтариб олиб бериш – садақа.
* Шаҳватини ҳалол йўл билан қондириш – садақа.
* Бир инсонни мушкулини осон қилиш – садақа.
* Қарзни тўлашга қийналаётганга ҳақ эгаси муҳлатни чўзиб берса, ҳар куни ҳақ эгаси берган қарзи миқдорича садақанинг савоби ёзилади.
* Киши ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши – садақа.
* Намоз сари босилган ҳар бир қадам – садақа.
* Яхшиликка буюриш – садақа.
* Ёмонликдан қайтариш – садақа.
* Қарз сўраб келган кишига қарз бериб туриш – садақа.
* Одамларга яхши сўз айтиш – садақа.
* Мусулмонларга ғоибдан туриб дуо қилиш – садақа.
* Мусулмон кишининг бир инсонга ёрдам бериши – садақа.
* Бировни оғирини енгил қилиш – садақа.
* Йўлда адашган кишига тўғри йўлни кўрсатиб, унга йўллаб қўйиш – садақа.
* Кишининг узоғини яқин қилиш – садақа.
* Кўзи ожиз кишини тўғри йўналишга тушириб қўйиш – садақа.
* Ёмонликдан сақланиш – садақа.
* Одамларга сув улашиш – садақа.
* Келишолмай қолганларнинг ўртасини ислоҳ қилиш – садақа. 
* Эл-халқ учун кўприк, йўл қуриш – садақа.
* Кўзи яхши кўрмайдиган кишига бир нарсани кўрсатиб қўйиш – садақа.
* Мевали кўчат ўтқазиб ёки бирон экин экса, ундан одамлар, ҳайвонлар еса – садақа.
* Мактаб, шифохона, меҳмонхона қуриш – садақа.
* Завод, фабрикаларни барпо этиш – садақа.
 
 (Каломуллоҳ – Қуръони Каримнинг ояти карималаридан ва Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадиси шарифларидан) 
 
«Бир ҳикматли сўзни эшитиб, уни ёдлаб, кейин бир мусулмон биродарингизга ўргатишингиз — энг яхши совғадир! Бу қилган ишингиз бир йиллик ибодатга тенг!» 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:55
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:55
Хуфтон: 20:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram