Саломни тарқатиш
19 сентябр 2018 й.
1694 марта ўқилди.

 

Саломни тарқатиш

Бародан ривоят қилинади: "Набий соллоллоху алайҳи васаллам: "Саломни тарқатинг, саломат бўласиз",-дедилар". Ҳа азизлар саломда "саломатлик" маъноси бор. Шунинг учун, мўмин-мусулмонлар бир-бирларини кўрганда доимо салом бериб юрсалар, тинчлик,саломатлик бўлар экан.
Исломнинг тинчлик, саломатлик, биродарлик дини эканлиги мана шу саломлашишда ҳам намоён бўлади. Саломлашган одамлар орасида муҳаббат ҳосил бўлади. 
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: "Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам : "Мўъмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсиз.Ўзаро муҳаббат қилмагунингизча мўъмин бўлмайсиз. Ўзаро муҳаббат қилишингизга сабаб бўладиган нарсага далолат қилайми?"-дедилар.  " Ҳа, эй Расулуллоҳ!"-дейишди.
" Орангизда саломни кенг тарқатинг",-дедилар ".
Бу ҳадиси шарифда "саломлашиш"нинг улкан аҳамияти баён этилмоқда.
Салом бериш билан бошланадиган хайрли ишнинг охири жаннатга кириш билан ниҳояланиши айтилмоқда.
Бир-бирлари билан ўзаро саломлашиб юрган кишилар бир-бирларига мухаббат ҳосил қиладилар. Ўзаро саломлашиб, ўзаро муҳаббатда юрган кишилар эса мўъмин бўладилар.  Ўзаро саломлашиб, ўзаро муҳаббатда юрган мўъминлар эса жаннатга кирадилар. Шунинг ўзидан хам саломнинг қанчалик аҳамиятли нарса эканини билиб олиш мумкин.
Бизлар кўпинча бу амалга бепарво бўламиз. Бироқ анна шу  оддий бўлиб кўринган саломлашиш ҳам бизни жаннатга олиб борадиган амал экан. Чунки муҳаббат иймонга, иймон эса албатта жаннатга олиб боради.  Афсуски, бу нарсалар баьзан унутиб қуйилади.
Абдуллох ибн Амрдан ривоят килинади: "Набий саллоллоху алайҳи васаллам: "Роҳманга ибодат қилинглар! Таом беринглар! Саломни тарқатинглар! Жаннатларга кирурсизлар",-дедилар ".
Бу учта амал бандани жаннатга киришига сабаб бўлар экан. Шунинг учун, уларга алоҳида эътибор беришимиз,ибодатларни, хусусан, фарз ва вожиб ибодатларни бекаму-кўст, мунтазам қилишимиз, муҳтожларга ёрдам беришимиз ҳамда саломни ёйишимиз лозим экан. Иншооллоҳ бу амалларимиз туфайли жаннатга кирар эканмиз.

Ғиждувон туман "Фришкент" 
жомеь масжиди имом хатиби Маҳмуд Мамадиев
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram