Савоби жаннат бўлган сўз ва амаллар!
07 ноябр 2018 й.
1794 марта ўқилди.

 

 Савоби жаннат бўлган сўз ва  амаллар!


Раслулллоҳ салаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
 
«Кимки Аллоҳга ширк келтирмаган ҳолда  йўлиқса, жаннатга киради» (Бухорий ривояти).

«Кимда ким Аллоҳга ва унинг Пайғамбарига иймон келтирса, намозни тўкис адо этса, рамазон рўзасини тутса, Аллоҳ уни жаннатга киритишликка ҳақлидир».

Кимики Аллоҳнинг розилиги учун масжид қурса, Аллоҳ  жаннатда унинг  мислича  қаср қурдиради» (Бухорий ривояти).

«Кимики икки салқинлик (бомдод ва аср)даги  намозларни ўқиса, жаннатга киради»,(Бухорий ривояти).

«Ким масжидга эрта бориб кеч қайтса, ҳар бир эрта бориб кеч қайтганида жаннатда унга зиёфат тайёрлаб қўяди». (Бухорий ривояти).

Ким икки жағи(тили) ва икки оёғи (фаржи)орасидаги нарсани сақлашга кафил бўлса, мен уни жаннатга киришига кафилман». (Бухорий ривояти).


«Ким бир кеча кундузда  ўн икки ракъат (фарздан олдинги ва кейинги суннат намозлари)  намоз ўқиса, улар сабабабли жаннатда қаср бино қилаби». (Муслим ривояти).

«Ким илм ўрганиш учун йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди», (Муслим ривояти).

«Ким Аллоҳни роббим деб, исломни дийним деб, Муҳаммад салаллоҳу алаҳи васалламни пайғамбарим деб билса, жаннат унга вожиб бўлади». (Абу Довуд ривояти)

«Ким «Субҳаналлоҳул азийм ва биҳамдиҳ» деса жаннатга унинг учун бир кўчат экилади»   
(Термизий ривояти)

Ким уч маротаба жаннатни сўраса, жаннат айтаркан Аллоҳим уни жаннатга киритгин. Ким уч маротаба дўзахдан паноҳ сўраса, дўзах айтаркан Аллоҳим уни дўзахдан сақлагин» ( Термизий ривояти)

Умра билан умра орасидаги гуноҳлар каффорат, ҳаж мабрурнинг мукофоти жаннатдир». (Бухорий ривояти)

«Тўғрисўзлик яхшиликка етаклайди, яхшилик эса жаннатга», (Бухорий ривояти)

«Ким таҳорат олса, таҳоратини гўзал қилса, қалби билан қиблага юзланиб  икки ракъат намоз ўқиса, жаннат унга вожиб бўлади». (Абу Довуд ривояти)

«Кимни охирги  каломи «Ла илаҳа иллаллоҳ » бўлса жаннатга киради». (Абу Довуд ривояти)

«Эй инсонлар, саломни ёйинглар, таом улашинглар, кечқурун инсонлар ухлаганда намозга туринглар, жаннатга саломат кирасизлар». (Термизий ривояти)

Манбалар асосида: Абдухолиқ Ғидувоний жомеъ масжиди  имом хатиби Жалолиддин Сабуров
 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:35
Куёш: 05:20
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:05
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram