Савоби улуғ амаллар
31 июл 2019 й.
1387 марта ўқилди.

 

 Савоби улуғ амаллар.

Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиканнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиканни олиб ташлайман ва бу  тикан бир мусулмон одамга зарар бермасин”,деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради.
Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир.
Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг.
Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди.
Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади.
Агарда дуоларим ижобат бўлсин десанг,ташвишларим бошимдан арисин десанг, камбағалларни ҳолидан хабар олгин.
– Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир.
– Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради.

Когон шаҳар “Шом” жомеъ масжиди 
имом хатиби Д.Болтаев
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:45
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram