ХОНАДОНДАН СЕҲР БУЮМЛАРИ ТИЛАНЧИ ЛЎЛИЛАР ОРҚАЛИ ТОПИЛСА...
28 ноябр 2022 й.
417 марта ўқилди.

ХОНАДОНДАН СЕҲР БУЮМЛАРИ ТИЛАНЧИ ЛЎЛИЛАР
ОРҚАЛИ ТОПИЛСА...


Жаолмиятимизда фбин, азайимхон, сеҳр билан шуғулланадиганларга ёрдам берадиган бир тоифа бор. Улар хонадонма-хонадон садақа сўраб юрадиган лўли хотинлардир. Буларнинг аксарияти шайтонлар билан ишлаб, сеҳр орқали, руҳияти заиф инсонларни топиб, уларни сеҳрлаб алдаш йўли билан ҳаромдан мол дунё топадиган ёлғончилардир. Улар баъзи бир илоҳий тақдир билан бошига мусибат, ғам ташвиш тушган хонадонлардан сеҳрга тегишли тирноқ, соч толаси, қулфланган қулф, тугун тугулган ип ва ҳоказоларни топиб, гўёки ўша хонадонни катта балодан холос қилиб, ўзларини ёрдам бергандай қилиб кўрсатишади. Хақиқатда шундайми? Аслида бу бир ҳийлайи найранг бўлиб бир чалғитишдир холос. Хонадонлардан топилган нарсалар сеҳру - жодуга тегишли ашёлар бўлсада бу билан хонадон аҳллари бошқа бир сеҳр - жодуга боғланиб қолганларини билмасдан, хурсандликларидан лўли аёлнинг оғзидан чиққан нарсани ўз ихтиёрлари билан унга бериб юборишади. Маълум бир муддат ўтгандан кейин у хонадон эгалар яна аввалгидек ёки унданда қаттиқроқ сеҳрга боғланиб қолишади. 
Хўш нима қилиш керак? Бундай ҳолатларда албатта Қуръон ва суннатга мурожаат қилиб, расмий жомеъ масжид  имом хатибларидан маслаҳат олиш керак.  Роббимиз Қуръони каримни мўъминларга шифо ва раҳмат қилиб нозил қилганлигини Қуръонда марҳамат қилади. Расулимиз с.а.в. сеҳр жодудан мутлақо қутилиш йўлларини батафсил баён қилиб берганлар. Мана шу йўлни махкам ушламоқ даркор.
Азизлар аввало Аллоҳ таъало барчамизни балою, офатлару - дард аламлардан паноҳида асрасин! Мабодо бир руҳий безовталик ҳис қилсак тиланчи лўлилардан эмас балки илм соҳибларидан маслаҳат сўрайлик. Мана шундагина осонлик билан муаммолар ечилиб, мушкуллар осон, ҳожатлар раво бўлади. Диний эътиқодимизга ҳам дарз кетмайди.
Аллоҳ барчамиздан рози бўлиб, тўғри йўлидан адаштирмасин.

Шофиркон туман "Қори Фазлиддин" масжиди имоми М. Исоев.
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:15
Куёш: 06:00
Пешин: 13:10
Аср: 17:50
Шом: 19:30
Хуфтон: 21:05
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram