ШАРИЪАТИМИЗДА СЕҲРГАР, ФОЛБИН ВА КОҲИНГА БОРУВЧИЛАРНИНГ ҲУКМИ КАНДАЙ?
06 август 2020 й.
1024 марта ўқилди.

 

ШАРИЪАТИМИЗДА  СЕҲРГАР,  ФОЛБИН  ВА КОҲИНГА 

БОРУВЧИЛАРНИНГ  ҲУКМИ  КАНДАЙ?

Инсоният ҳаёти  давомида омадсизлик, бахтсизлик, хасталик  ёки бошқа муаммоларга дуч   келганда  уларни  тезроқ   бартараф қилиш  учун чора  қидирадилар. Кимдир  бундай вазиятда  сабр-матонат билан  ҳаёт синовларини енгиб ўтса, яна кимдир сабрсизлик ёки қатъиятсизлик   қилиб, муаммолардан тезроқ ва осон халос бўлиш учун сеҳр-жоду билан  шуғулланувчиларга  мурожаат қилади.  Қадимдан ҳозирги кунгача фолбинлик, сеҳргарликнинг нотўғри экани, уларга эргашганларнинг охири вой экани  ҳакида жуда кўп гапирилган бўлса ҳам фолбинлар ва уларга ишонувчилар камаяётгани йўқ. Кундан кунга  улар  янги кўринишда намоён бўлиб, ўз ҳаракатларини Ислом дини билан қориштириб, оқлашга уринишлари бунинг исботидир.
Динимиз  таълимотига кўра, бу каби ишлар билан шуғулланиш Қуръони Карим ҳукми билан ҳаром килинган ва шаръан қораланган. Ўз  навбатида, фолбин ва кохиннинг ғайбдан берган хабари, яъни келажакдан қилган башоратига ишониш ҳам ояти карима ва хадисларда асосан энг оғир гуноҳ саналади. 
Ҳадиси шарифда Абу Хурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким фолбинга ёки коҳинга борса ва унинг  айтган  гапини тасдиқласа, батаҳқиқ,   Муҳаммадга (соллаллоху алайҳи васаллам) тушган нарсага кофир бўлибди”,- дедилар (Имом Аҳмад ривояти). Қуръони  Каримда Аллох таоло шундай марҳамат қилади: “Айтинг: Аллоҳдан бошқа осмонлар ва ердаги бирор кимса ғайбни билмас” (Намл сураси, 65-оят). “Ғайб (яширин) калитлари Унинг ҳузуридадир. Уларни Ундан Ўзга билмас. Яна қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни ҳам билур. Бирор япроқ (узилиб) тушса ҳам билур. Ер зулматлари  (қаъри)даги уруғ  бўлмасин, ҳўлу қуруқ булмасин, (ҳаммаси) аниқ китоб (Лавҳул Маҳфуз) да (ёзилган)дур” (Анъом сураси, 59-оят).
Демак, бу дунёда бирор кимга зарар ёки фойда келтиришга, яъни келаётган балони қайтариш ёки кимнидир бахтли бўлишига улар қодир бўлмайдилар. Фолбинларнинг Қуръон тиловат қилиши, дуо ўқиши ва намоз ўқишига алданмаслик лозим. Уларнинг баъзи тоифалари оят ва дуоларни бетаҳорат, хатолар билан ўқийдилар, намозни ҳам бетаҳорат адо этиш мумкин эмаслигини била туриб, намозни ҳақорат қилиш мақсадида нопок ҳолда ўқийдилар. Чунки улар қанчалик ашаддий кофирни амалини қилса, шайтон ва жинлар ҳам уларга кўпроқ хизматда бўлиб, янада тезроқ унинг буюрганларини бажаради. Бундан кўриниб турибдики, уларга эргашиш, улардан нажот кутиш мўминларнинг эътиқодига путур етказади. Шундай экан азизлар мусулмон киши ўзига етган ҳар бир нарсани Аллоҳдан деб билиши керак .
Яхшилик етса шукр қилади, мусибат етса сабр килади. Ана шунда гуноҳи кабиралар домига тушиб қолишдан ўзини ҳимоялаган бўлади. Сўзим якунида сиз азизларга Аллоҳнинг Қуръони Каримда бандаларига берган ваъдасини эслатиб, ўтмоқликни жоиз деб билдим. Аллох таоло шундай марҳамат қилади: “Ким Аллохга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини ( пайдо) қилур. Яна уни ўзи ўйламаган  жойдан рисқлантирур” (Талоқ сураси, 2-3 оятла).
 
Манбалар асосида тайёрланди
Шофиркон  туман бош отинойиси  
Нигора Очилова 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:59
Пешин: 13:10
Аср: 16:20
Шом: 17:55
Хуфтон: 19:35
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram