Сезилмайдиган жазодан эҳтиёт бўлинг!
13 май 2022 й.
557 марта ўқилди.
Сезилмайдиган жазодан эҳтиёт бўлинг!
Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб деди:
- Менинг эшитишимча, ҳар бир қилинган гуноҳнинг жазоси бор. Мен Аллоҳга кўп марталаб гуноҳлар қилдим, аммо У мени жазоламади-ку?!
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ деди:
- Болам! Аллоҳ сени бир неча бор жазолаган, аммо сен билмагансан:
1. У сендан муножот қилиш ҳаловатини тортиб олмадими?
2. Бир неча кунлар ўтсада Қуръонни Аллоҳ учун очиб ўқимадинг. Бу жазо эмасми?
3. Бир қанча кечалар ўтсада таҳажжудга турмадинг. Бу жазо эмасми?
4. Аллоҳ сени зикридан тўсиб қўймадими?
5. Сени молни, обрўни ва шуҳратни яхши кўрадиган қилиб қўймадими?
6. Қалбингга тоатни оғир бўлиб қолганини сезмаяпсанми?
7. Ғийбат, чақимчилик ва ёлғон гапириш сенга осон бўлиб қолмадими?
8. Аллоҳ сенга охиратни унуттириб, энг катта ғамингни дунё қилиб қўймадими?
9. Рамазон, шавволнинг олти куни, зулҳижжанинг ўн куни каби савоб мавсумлари келганида сен уларни ғанимат билмадинг-ку! Шу жазо эмасми?
Аллоҳнинг жазоларининг энг енгили сезиладиган, билинадиган жазолардир. Жазоларнинг оғири сезилмайдиганидир.
Аллоҳнинг жазоси сезилишдан анча юқори туради. Охиратни унуттирадиган дунё ила сени машғул қилиб қўйиши Унинг иқобидир. Охират илмларини тарк қилиш эвазига сени дунё илмлари ила машғул қилиб қўйиши Унинг иқобидир. Сенга кўп мол-дунё бериб аммо тоатнинг лаззатини бермаслиги Унинг иқобидир. Роббим биз сезмай туриб қанча-қанча жазолар ила жазолайди. Аллоҳ сақласин!
Абдулқодир Полвонов
Манба: Islom.uz
«орқагаМанба: Islom.uz