ШАЪБОН ОЙИ ФАЗИЛАТИ
12 феврал 2024 й.
248 марта ўқилди.

ШАЪБОН ОЙИ ФАЗИЛАТИ

Шаъбон ойи бу муборак ойлардан ҳисобланади. Бу ой - ислом тақвимида саккизинчи ойдир. Шаъбон ойида солиҳ амалларни қилишга кўпроқ тарғиб қилинган. Сабаби инсонларни келаётган Рамазон ойига ҳам жисмонан ҳам руҳан тайёрлаб боришдир. Қолаверса бу ой ичида Бароат кечаси бор. Бу ойнинг 14 – кечасидан 15 – кечага ўтар фусатларини жуда ғанимат билмоқ керак. 
Бароат – дегани ҳужжат маъносидадир. Яъни – бир йил ичида бўладиган ишлар ҳақида қазою - ҳукм қилиниб, ажал ва умр белгиланади ва шу саҳифа Аллоҳ таоло ҳузурига кўтарилади. Ато ибн Ясор розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади. Он ҳазрат айтадилар: “Бароат кечаси, Лайлатул – қадр кечасидан кейинги энг афзалроқ кечадир”.  
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен: “Ё расулуллоҳ, сизни ҳеч бир ойда шаъбон ойидаги каби кўп рўза тутганингизни кўрмадим?” деб сўраганимда, ул зот: “Бу ой Ражаб билан Рамазон ойи ўртасидаги ой бўлиб, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. Ҳолбуки, барча амаллар оламларнинг роббисига мана шу ойда кўтарилади.  Мен эса рўзадор бўлган ҳолатимда амалим кўтарилишини истайман” - дедилар. Имом Насоий ва Абу Довуд ривояти.
Демак Азизлар бу кунларни ғафлатда ўтказмайлик. Нафл рўзаларни тутиб, хайрлик дуолар билан машғул бўлайлик. Илоҳо, Шаъбон ойи рўзасини тутиш ва Бароат кечаси тоат - ибодатини адо этиш тавфиқини Аллоҳ таоло ҳаммамизга осон қилсин! 
Шухрат Камалов,
Бухоро шахар “Маҳмуд Торобий” жомеъ масжиди имом-хатиби 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:20
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram