ШАЪБОН ОЙИ ФАЗИЛАТИ
03 март 2022 й.
1019 марта ўқилди.
ШАЪБОН ОЙИ ФАЗИЛАТИ
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ قِيلَ : يَا رَسُولَ اللَّهِ أَىُّ الصَّوْمِ أَفْضَلُ؟ قَالَ :« صَوْمُ شَعْبَانَ تَعْظِيمًا لِرَمَضَانَ ». قَالَ : فَأَىُّ الصَّدَقَةِ أَفْضَلُ؟ قَالَ :« صَدَقَةٌ فِى رَمَضَانَ ».
Биров сўради: Ё Расулаллоҳ, қайси ойдаги нафл рўза афзал? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Рамазонни улуғлаб Шаъбонда тутилган рўза афзал” яна сўради: Қайси ойда закот бериш афзал? Жавоб бердилар: “Рамазонда берилган закот афзал”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойида рўза тутишликни яхши кўрардилар. Буни сабабини сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойининг фазилати ҳақида шундай марҳамат қилдилар:
عَنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ ، قَالَ : قُلْتُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، رَأَيْتُكَ تَصُومُ فِي شَعْبَانَ صَوْمًا لا تَصُومُهُ فِي شَيْءٍ مِنَ الشُّهُورِ إِلاَّ فِي شَهْرِ رَمَضَانَ ، قَالَ : فَذَلِكَ شَهْرٌ يَغْفُلُ النَّاسُ عَنْهُ ، بَيْنَ شَهْرِ رَجَبٍ وَشَهْرِ رَمَضَانَ ، تُرْفَعُ فِيهِ أَعْمَالُ النَّاسِ ، فَأُحِبُّ أَنْ لا يُرْفَعَ عَمَلِي إِلاَّ وَأَنَا صَائِمٌ
“Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор бир ойда Шаъбонда тўлиқ рўзадор юрганингиздек, рўза тутганингизни кўрмадим, магар Рамазонда тўлиқ тутасиз”. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Менинг амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”, дедилар.
Ибн Ҳажар Асқалоний дейдилар: “Инсоннинг ҳар кунлик амали Парвардигор ҳузурига аср намозидан олдин кўтарилади ва ҳар ҳафталик амаллари эса, Пайшанба ва Якшанба кечқурун кўтарилади. Бир йиллик амаллари эса Шаъбон ойида кўтарилади”
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ أَبِى قَيْسٍ أَنَّهُ سَمِعَ عَائِشَةَ تَقُولُ كَانَ أَحَبُّ الشُّهُورِ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- أَنْ يَصُومَهُ شَعْبَانَ ثُمَّ يَصِلَهُ بِرَمَضَانَ.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши кўрган ойлари бу Шаъбон эдики, унда рўза тутиб сўнгра Рамазонга рўзани туташтирардилар”.
Шаъбоннинг фазилатининг яна бир сабаби Шаъбон ойининг ярмида бир кеча бор уни Бароат кечасида номлайдилар. Бу кеча фазилатлари ҳақида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир нечта ҳадислар марҳамат қилганлар.
БАРОАТ КЕЧАСИ
عَنْ أَبِي ثَعْلَبَةَ الْخُشَنِيِّ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم ، قَالَ : إِذَا كَانَ لَيْلَةُ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ اطَّلَعَ اللَّهُ إِلَى خَلْقِهِ ، فَيَغْفِرُ لِلْمُؤْمِنِينَ وَيُمْلِي لِلْكَافِرِينَ ، وَيَدَعُ أَهْلَ الْحِقْدِ لِحِقْدِهِمْ حَتَّى يَدَعُوهُ
“Шаъбон ойининг ярмидаги кечада Аллоҳ таоло бандаларига назар солади. Шунда мўминларни кечириб, кофирларга муҳлат беради. Кек сақловчиларга имкон беради тоинки адоватларини тарк қилсинлар”.
وَقَالَ الشَّافِعِيُّ : بَلَغَنَا أَنَّ الدُّعَاءَ يُسْتَجَابُ فِي خَمْسِ لَيَالٍ : فِي لَيْلَةِ الْجُمُعَةِ ، وَلَيْلَةِ الْأَضْحَى ، وَلَيْلَةِ الْفِطْرِ ، وَأَوَّلُ لَيْلَةٍ مِنْ رَجَبٍ ، وَلَيْلَةُ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ .
Имом Шофеъий айтадилар: “Бизга бир хабар етиб келдиким – 5 кечада дуолар ижобат бўларкан. Булар жума кечаси, Ражаб ойининг аввалги кечаси, Шаъбон ойининг ярмидаги кечада, Рамазон ҳайитининг ва қурбонлик кечаси ҳайитининг кечаси”.
عَنْ عَلِىِّ بْنِ أَبِى طَالِبٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « إِذَا كَانَتْ لَيْلَةُ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ فَقُومُوا لَيْلَهَا وَصُومُوا يَوْمَهَا. فَإِنَّ اللَّهَ يَنْزِلُ فِيهَا لِغُرُوبِ الشَّمْسِ إِلَى سَمَاءِ الدُّنْيَا فَيَقُولُ أَلاَ مِنْ مُسْتَغْفِرٍ فَأَغْفِرَ لَهُ أَلاَ مُسْتَرْزِقٌ فَأَرْزُقَهُ أَلاَ مُبْتَلًى فَأُعَافِيَهُ أَلاَ كَذَا أَلاَ كَذَا حَتَّى يَطْلُعَ الْفَجْرُ ».
Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қачон Шаъбон ойининг ярмида, яъни барот кечасида, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ таоло қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва : “Қани истиғфор айтувчи борми, қани кечирим сўровчи борми? Мен уни кечирай, мағфират айлай. Қани ризқ сўровчи борми? Мен унга ризқ бераман. Қани балога учраган борми? Мен унга офият берай, уни балодан қутқарай. Ундай бўлган борми? Бундай бўлган борми, деб то тонгача шундай бўлаверади”.
عَنْ مُعَاذِ بن جَبَلٍ، عَن ِالنَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ:"يَطَّلِعُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ عَلَى خَلْقِهِ لَيْلَةَ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ فَيَغْفِرُ لِجَمِيعِ خَلْقِهِ إِلا لِمُشْرِكٍ أَوْ مُشَاحِنٍ"
“Аллоҳ Ҳақ субҳанаҳу ва таоло Шаъбон ойининг ярмидаги кечасида жамики махлуқотларни мағфират қилади, магарам мушрик билан хусуматчи бундан мустаснодир”.
عن عثمان بن أبي العاص ، عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : « إذا كان ليلةُ النصفِ من شعبانَ نادى منادٍ هل من مستغفرٍ فأغفرَ له هل من سائلٍ فأُعطيَه فلا يسألُ أحدٌ شيئا إلا أُعطى إلا زانيةٌ بفرجِها أو مُشْرِكٌ »
“Шаъбон ойининг ярмидаги кечада осмонда бир жар солувчи фаришта жар солади: кечирим сўровчи борми, бас кечирилади. Бирор нарса сўровчи борми, берилади. Ўша кеча ким нима сўраса берилади, фақат фоҳиша аёл билан кофир-мушрикка берилмайди”
Ромитан туман бош имом-хатиби Бобир домла Жўраев
«орқага