ШУКРОНАЛИК
27 март 2016 й.
«орқага
2887 марта ўқилди.
ШУКРОНАЛИК
Инсоннинг табияти шундайки, вақт ўтиши билан ёмон воқеалар унинг эсидан чиқади. Бир томондан қараганда, бу-тўғри. Чунки инсон бошидан кечирган бахтсизликларни, эзилган кунларини эслашни хоҳламайди. Лекин яхши кунлар, обод ва фаровон ҳаётнинг қадрига етиш учун инсон баъзи-баъзида ортга назар ташлаб туриши ҳам керак. Тарихдан сабоқ чиқариб яшаши лозим.
Ислом Каримов.
Муҳтарам призидентимизнинг ушбу айтилган сўзларини ўқиб чиқаётиб, нафақат ўз Ватанини ардоқлайдиган унинг келажаги учун ўзини аямай курашадиган инсонлар, балки ҳар бир фуқароларни бўлиб ўтган, бўлаётган ёмон воқеалар ўйлантириб қўяди.
Халқимизнинг: “Бир кун жанжал бўлган жойдан қирқ кун барака кетади” деган нақлига катта ҳикмат бор. Ҳозирги кунга келиб дунёда бўлиб ўтаётган ўзгаришлар ўзаро низолар, катта давлатларнинг вайронага айланиши оқибатида жафокаш халқнинг сарсон-саргардон бўлиши, ўша ерда қолган халқ эса гуманитар ёрдамларни кутиб кун ўтказиб не-не кулфатларни бошидан ўтказяпти. Беқарорлик туфайли давлатлар иқтисодиёти издан чиққан, халқнинг тинка мадори қуриб юртдан барака кетаётгани бунга яққол мисол бўла олади. Динни ниқоб қилиб олган, инсонийлик сифатидан чиқиб “ҳайвон”ларга айланиб қолган жангариларнинг амалга ошираётган ваҳшиёна ҳаракатларини сўз билан ифодалаб бўлмайди. Уларнинг бундай ҳаракатлари тинчлик севар халқларнинг юрагини ларзага солиб келмоқда.
Инсон, дунёнинг қайси бир бурчагида яшамасин, қайси бир давлатнинг фуқароси бўлишидан қатъий назар, уни дунёда бўлиб ўтаётган барча нохуш ҳодисалар ўйлантириб қўяди, ўзи яшайдиган муҳити билан солиштиради...
Юқорида айтиб ўтилган ҳодисаларни таҳлил қилганимизда шундай хулосага келамиз: Тинчлик-фаровонликнинг муҳим омили. Осойишта юртда юксалиш бўлади, фаровон элдан хотиржамлик кетмайди. Истиқлол шарофати, давлатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати самарасида саодатли, файзли кунларга мушарраф бўлмоқдамиз. Халқимиз буюк давлат барпо этиш йўлида улуғ бунёдкорлик ишлари билан банд. Миллатимиз табиатида хос меҳр оқибат, аҳллик, ўзаро ҳурмат сингари хислатларнинг жамиятимиздаги уларни янада мустаҳкамлаб, уларни ёш авлод онги ва қалбида сингдириш, эзгу мақсадларимиз ижобатининг муҳим омилидир. Шу боис элу-юртимизнинг энг буюк бойлиги бўлган тинчликни мустаҳкамлаш, уни доимо асраш ҳар биримизнинг фуқаролик ва фарзандлик бурчимиздир.
Бетакрор ва гўзал юртимизнинг тинч ва мусаффо осмонини асраб-авайлашга Яратганнинг ўзи бизни қўллаб қувватлашни сўраб, диёримизда фаровон яшаётганимизга ШУКРОНАЛАР айтамиз.
И. Ҳабибов, “Ҳожимирали” масжиди имом хатиби.