ШУКРОНАЛИК — НЕЪМАТЛАР КАЛИТИ
29 август 2026 й.
211 марта ўқилди.
ШУКРОНАЛИК — НЕЪМАТЛАР КАЛИТИ
Яқин кунларда халқимиз ҳаётида яна бир қутлуғ сана — Юртимиз мустақиллигининг 35 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланади. Бу шунчаки тарихий сана эмас, мамлакатимиз истиқлолининг 35 йиллик тантанаси “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда, Янги Ўзбекистоннинг улкан салоҳияти ва жаҳон майдонидаги юксак нуфузига мувофиқ тарзда нишонланади.
Аллох таоло халқимизга ато этган буюк неъматни яна бир бор эслаш, унинг қадрига етиш ва шукрини адо этиш кунидир. Аллох таоло шундай марҳамат қилади: “Агар шукр қилсангиз, албатта, сизларга неъматимни зиёда киламан...” (Иброҳим сураси, 7-оят). Демак, ҳар қандай неъматнинг давомийлиги шукр билан боғлиқ.
Ха, азизлар! Озодлик — Аллохнинг неьмати. Мустакиллик — шу неъматнинг меваси. Уни асраш эса хар бир мўминнинг бурчи. Зеро, Ватанга мухаббат инсон фитратидир.
Аллоҳ таоло азиз юртимизни тинч хаётимизни янада фаровон айлаб барчамизни шукр қилгувчи инсонлардан қилсин. Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) шундай деган эканлар «Шукур қилишлик иймоннинг ярмидир» .
Дарҳақиқат инсонни агарда иймони мустаҳкам бўлса Аллоҳ берган ҳар бир неъматга, берган синовли кунларига фақатгина яратганга шукрона айтишдан тўхтамайди..
Пайғамбаримиз Расул Акрам (соллаллоҳу алайҳи васаллам.) нинг хадиси шарифда «Неъматлар ҳақида гапиришлик шукур қилишликдир деб нақл қилганлар.
Хадиси шарифнинг мазмуни шундан иборатки давлатимизда халкимиз фаравонлиги тинчлиги йулида қилинаётган хайрли амаллар учун доимо шукр қилиш лозимлигини англатади.
Аллоҳ таоло неъматларига шукр айтувчиларни албатта мукофотлашини ва беадад ажру савоблар беришини кафолатлагандир. Ул зот: Каломи шарифда» шукур қилгувчиларни албатта мукофотлаймиз, деб мархамат қилган.
Хаммамизга маълумки қайсидир чет давлатларда қанчадан қанча инсонларни бошпанасиз кўчада ётган ва очлигидан кўча куйда ўлиб ётган холатларини телевизир орқали кўриб турибмиз. Шу Ватанга туғилганимизга, тинч осуда яшаганимизга, фарзандларимизни илму ҳунар ўрганиши учун қилинаётган ишларни кўриб шукур қилмай бўларканми.
Азизлар келинг ҳаммамиз аввал ўзимиздан бошлайлик шукур қилишни бизга қараб фарзандларимиз ҳам шукроналик ҳисси билан яшашни ўргансин зеро бунинг эвазига янада барокотли кунлар ила Аллоҳ таоло бизни мукофотласин… Инсон қўлидаги неъматларга шукур қилар экан, неъматлар зиёда бўлишига гувоҳ бўлади. Нолиш, инкор қилиш ила қўлидаги неъмат ҳам йўқ бўлади. Аллоҳ таоло бандаларига мислсиз неъматларни ином этди. Фақатгина бир талаб, ана шу неъматларга шукр қилишни талаб этди. Бугун кўп дўстларимизни ёру-биродарларимизни ношукрлик қилиб нолиётганликларига гувоҳ бўламиз. Етти мучали соғ одам бугун ҳамёнида маблағи йўқ бўлса, шунга нолиши керакми энди? Бориб, шифохоналарда қўл оёғи йўқ, ёки хасталаниб, ажалини кутиб ётган беморларни кўрсинларда қандай буюк неъмат соҳиби эканликларини ҳис қилсинлар
Уй-жойлари эскириб қолганига нолиётганлар эса, уй-жойсиз, ижарами-ижара ёки олисда.
Дунёнинг турли мамлакатларида юз бераётган нотинчликлар, иқтисодий-сиёсий низолар, хунрезликлар ва миллатлараро келишмовчиликлар оқибатида инсонларнинг бир бурда нонга зор бўлаётганини кўрганда Ўзбекистондаги тинч-осуда ҳаёт ва тўкин дастурхонимиз учун Аллоҳ таолога чексиз шукрлар айтишимиз лозимлиги янада яққолроқ намоён бўлади.
Аллоҳ таоло азиз юртимизни тинч, ҳаётимизни янада фаровон айлаб, барчамизнинг Ўзига шукр қилувчи солиҳ бандаларидан бўлишимизни насиб айласин.
Миржон Эгамбердиев,
Бухоро вилояти Шофиркон тумани бош имом хатиби
Бухоро вилояти Шофиркон тумани бош имом хатиби
«орқага















