Синов ортидаги тенгсиз мукофот
10 июл 2020 й.
1063 марта ўқилди.

 

Синов ортидаги тенгсиз мукофот

Ер юзидаги инсонларни гултожи бўлган Пайғамбарлар ва авлиёларга ҳам Аллоҳ томонидан турли синов ва имтиҳонлар бошларига келган. Бандасининг молига, жонига турли бало ва офатлар билан уларнинг Аллоҳга бўлган шукронаси ва сабр-тоқатлари сабаб, ҳаёт ва охират неъматини зиёда қилиб беради. Ношукрлик, сабрсизлик қилиш неъматни заволга ва охиратини барбод бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Аллоҳ Айюб алайҳиссаломни пайғамбарлик, фарзандлару чорвалардан бўлган кўп молу мулк билан неъматлантирди.
Шунда Аллоҳнинг синови барча азиз бандалари қатори, у кишига ҳам келди. Айюб алайҳиссаломнинг молларига талофат етди, сабр қилдилар. Фарзандларидан жудо бўлдилар, шунда ҳам сабр қилдилар. Сўнг у киши бир дардга чалиндилар, тўшакка михланиб қолдилар янада кўпроқ сабр қилиб, Аллоҳни зикридан тўхтамадилар. Атрофдаги кишилар: “Айюб пайғамбар бўлганида бундай офат бошига тушмас эди”,- деб кўпдан-кўп маломатлар қилишди. Шунда сабр ила зикру шукрдан тўхтамаган Айюб алайҳиссаломга  Аллоҳ Таолонинг раҳмат ва мағфират эшиклари очилди. Ушбу ҳолатни Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг Қуръони Каримида марҳамат қилиб шундай дейди: "Оёғинг ила тепгин! Бу чўмиладиган ва ичиладиган совуқ (сув). Ва биз унга аҳлини ва яна улар билан бирга мислларичани  ҳам ҳадя этдик. Бу биздан раҳмат ўлароқ ва ақл эгаларига эслатма учун бўлди".   (Сод сураси, 42-43 оят).
Айюб алайҳиссалом Аллоҳни амрига итоат этиб, оёқлари билан ерни тепган эдилар, у ердан сув чиқди. Шунда у сувга чўмилдилар ва ичдилар ички дардларига даво бўлди. Аллоҳ Таоло Айюб алайҳиссалом сабрлари мукофотига соғликлари, фарзандлари, аввалгидан кўп чорва молларини берди ва Айюб алайҳиссалом Қуръони Каримда қиёматгача сабр-бардош тимсоли сифатида зикр қилинади. У кишига келган дард, у зотни шарафларини янада зиёда қилди.
Аллоҳ барчамизни офияту омонликда, сабрли, шукр этгувчи ва қаноатли бандаларидан қилсин! 

Вобкент туман “Чашмаи-Айюб” жомеъ масжид
имом - хатиби А. Рахимов

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:47
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram