СИНОВЛИ КУНЛАРДА САБРЛИ БЎЛАЙЛИК
16 май 2020 й.
1132 марта ўқилди.
СИНОВЛИ КУНЛАРДА САБРЛИ БЎЛАЙЛИК
Юртимизда "COVID-19" пандемияси туфайли карантин давом этмоқда. Аммо баьзи фуқароларимизни карантин қоидаларига амал қилмай ҳуда-беҳуда кӯчаларга кезиб юрганларини кӯриб, таажубга қоласиз, наҳот ӯзлари ва оила аъзоларини соғлигини уйламайдилар .
Ҳар биримиз инсон соғлиги молу давлатдан қанчалик устун эканлигини билмадик-ми? Уйларимизда ӯтириб ишга чиқмаганда ҳам ризқимиз Аллоҳ томонидан етиб туришини англамадик-ми? Ота-оналар билан, қавму қариндошлар бир бирлари билан арзимаган нарсалар учун аразлашишга арзимаслигини тушунмадикми? Олий ӯқув юрти талабалари , мактаб ӯқувчилари ӯз ӯқув даргоҳларини соғинмадиларми? Юртимиздаги барча мӯмин- мусулмонлар Аллоҳнинг уйи масжидларни соғинмадиларми?
Албатта соғиндик. Барчамиз соғиндик.
Ҳа азизлар! Муборак Рамазон ойида Аллоҳ тоалога кӯпроқ истиғфор айтайлик, бошимизга келган бу офатдан сабоқ чиқариб ӯзимизни ислоҳ қилайлик. Муҳтарам Юртбошимиз чақириқларига лаббай деб, карантин даврида уйда ӯтириш айтилмоқдами, барчамиз гӯзал риоя қилайлик.
Юртимизда ва дунёда хавф солиб турган бу эпидемия ҳам Аллоҳ томонидан бир имтиҳондир. Бу касалликлар бутунлай бартараф бӯлгунича, оиламиз ва фарзандларимиз билан содда таомлансакда, ишимиз бироз орқага сурилсада, машҳур-машҳур ошхона ва ресторанларга бормасакда сабр қилиб, уйда қолайлик. Ана шунда ӯзимиз учун, оиламиз учун ва атрофдагилар учун яхшилик қилган бӯламиз.
Юртимиз раҳбарияти томонидан бу офатга қанчалик маблағ сарфланаётганлигини тушунайлик ва шифокорларимиз тинимсиз курашаётганлигини ва халқимиз соғлигидан ташвиш чекаётганлигини фаҳмлайлик. Дуолар қабул бӯладиган бу муборак ойда, бу офатни ватанимиздан тезроқ кетишини Аллоҳдан сӯраб доим дуода бӯлайлик. Аллоҳ юртимиздаги беморларга ӯзи шифо ато этсин. Яратган барчамизга чиройли сабр берсин. Тезроқ соғлом турмуш тарзига қайтиб, халқимиз ҳаёти бунданда фаровон бӯлсин.
Вобкент тумани “Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий” жомеь масжид
имом-хатиби Ғ.Очилов
«орқага