Солиҳ фарзанд тарбиялашда илмнинг зарурлиги.
09 июн 2017 й.
2497 марта ўқилди.

Солиҳ фарзанд тарбиялашда илмнинг зарурлиги.


      Ҳар бир ота она ўзидан кейин ота онасини ҳаққига  дуо қиладиган солиҳ фарзанд қолишини хоҳлайди.
Солиҳ фарзандларни дунёга келтиришни истаган ота-она ўзида қуйидаги амалларни ҳосил қилиши лозим.

Биринчи - фарзанд тарбияси хотин танлашдан бошланади. Имонли эътиқодли муслима аёлга уйлансин. Ўз динини Пайғамбарини яхши билсин ва илмли бўлсин. Чунки фарзанднинг солиҳ бўлиши асосан онага боғлиқ. Агар она илмли солиҳа Худодан қўрқадиган бўлса ўз фарзандларини ҳам шу усулда тарбиялайди.
   Имом Абу Абдуллоҳ бин Ҳанбал ривоят қиладилар. Суфённинг онаси ўғлига бундай насиҳат килди. Эй ўғлим мен арқон эшиш касби билан сени нафақангни таъминлаб тураман. Сен фақат илм талабида бўлгин билим эгаллашга интилгин деб илмга жалб қилардилар.
 Шундай солиҳа такводор илмни севувчи она тарбияси натижасида ўғиллари имомлик даражасига етишдилар.
   Солиҳ ва солиҳа фарзандлар ўзларининг солиҳ ота оналари билан Жаннатда бир жойда бўладилар. Тур сурасининг 21-оятида "Ўзлари имон келтириб зурриётлари ҳам уларга имон билан эргашган зотларга зурриётларини қўшдик ва уларга қилган амалларидан бирон нарсани ҳам камитмадик. Ҳар бир киши ўзи касб қилган иши билан ушлангувчидур". Бу оятдан мурод солиҳ фарзанд тарбия қилган бўлсак албатта жаннатга етаклар экан. Мабодо фарзанд тарбиясида бепарво бўлсак ўзимиз учун ёмон экан.
   Солиҳ фарзандга эга бўлиш ҳаммага ҳам насиб бўлавермайдиган нематдир. Бундай фарзанд ота-онаси ҳаётлик вақтида ҳам ва вафот килганларидан кейин ҳам фойдаси бирдек тегади. Пайғамбаримиз (С.А.В) уч тоифадан бошқа, барча  бандаларнинг вафотидан кейин, барча амаллари тўхтайди. 1- садақайи жория қилганники. 2-манфаатли илм қолдирса. 3-унинг ҳаққида хайр дуоси савоб ишлар килувчи солиҳ фарзандлар тарбиялаган ота-оналар. Бундай кишиларнинг вафотидан кейин ҳам савоб ёзилади. Ҳозирда ҳаммамизга ҳам шундай фурсат бор.
Фарзандларимизни илм олишига монелик қилмасдан уларни илмга ундайлик. Давлатимиз томонидан қайси бир мактаб бўлмасин ёки коллеж бўлмасин ҳаммаси бепул илм олишлик учун ҳамма шароитлар мужассам. Афсус айрим ота-оналар фарзандларини илм олишлигига бепарволик қиладилар. Натижада фарзандлар дарсга бормасдан кўча куйда фойдасиз ишлар билан машғул булади. Агар биз бепарво бўлсак фарзандларимиз илмсиз билимсиз бўлмайдими. Бундай фарзанддан нимани кутишимиз мумкин. Демак бизга солиҳ фарзанд керак бўлса фарзандларимиз дарсларни қолдирмасин илмни ўргансин. Зеро ёшликда олинган илм тошга уйилган нақш кабидир.


          Хўжа Пешку масжиди имом

хатиби Бокулов Азизбек.

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram