СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ КЎРИНИШЛАРИ
05 сентябр 2023 й.
535 марта ўқилди.

СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ  КЎРИНИШЛАРИ
 
Сохта салафийлик-ақидапараст оқимдир. Улар “салаф солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мусулмон жамиятларини илк Ислом даври ҳолатига қайтаришни тарғиб қилувчи мутаассиб оқимдир. Уларнинг даъволари ва кўринишлари нималардан иборат? 
Салафийлар Ислом жамият қурилиши ва давлатчиликнинг асоси бўлиши керак деб ҳисоблайди ҳамда ҳокимият тепасига “ҳақиқий мусулмонлар”ни чиқариш учун фаол ҳаракат қилишни тарғиб этади. Мазкур мақсад йўлида ҳозирги “салафийлик” етакчилари қуйидагиларни мақсад қилмоқда:
- одамлар онгидан миллий қадрият ва урф-одатларни чиқариб ташлаш: 
- эркак ва аёллар томонидан шариат ҳукмлари кўр-кўрона амал қилинишини таъминлаш, амал қилмаганларга қаттиқ жазо қўллаш: 
- муқаддас жойларни зиёрат этишни тақиқлаш: 
Юқорида зикр этилаётган мақсадларига эътибор қаратилса, уларнинг жамият аҳли ўртасида парокандалик ва зиддият келтириб чиқариш ҳамда аждодларимиздан мерос бўлиб диний қадриятларимизни сўндириб саводсиз қилиш каби разилликлари маълум бўлади. Мана уларнинг асл кўринишлари. 
Минг афсуслар бўлсинки, яқинларимиз, тенгдош ёру-дўстларимиз кўр-кўрона нималарнидир сабаб қилган ҳолда уларнинг пуч хом хаёлларига эргашиб кетишлари кишини ажаблантиради. Ижтимоий тармоқларда ўзидан “Шайх” ясаб олганларнинг пистирмадан туриб чақириқларига лаббай деб кетаётганлар орамизда йўқ эмас. Ижтимоий тармоқлар орқали гўёки мусулмонларга ёрдам бериш мақсадида “ҳижрат” ва “жиҳот”га келишни тарғиб қилувчи видеоролик ва маълумотларни жойлаштираётганлар аслида нобакор сохта салафийлардир. 
Улар “Ҳозирги вақтда дунёнинг барча жойи куфр диёридир, унинг ичида Макка ва Мадина бўлса ҳам”, деб айтади. Агар шариат илмларидан озгина хабари бор инсон ҳам бу гапларни айтишдан ўзини сақлайди. Чунки бир диёрда яшайдиган кишиларни ёппасига кофирга чиқариш ҳамда ушбу давлатларни куфр диёри деб айтиш фақатгина шаърий илмлардан умуман хабари бўлмаган одамнинг сўзи ҳисобланади. Ҳанафийларнинг машҳур уламоларидан бири ҳижрий 970-санада вафот этган, “ал Баҳрур-роиқ” номли китобнинг муаллифи Ибн Нужайм раҳматуллоҳу алайҳ: “Агар бу масалада (яъни бир инсонни амалига қараб кофирга чиқариш) кофир дейиш учун тўқсон тўққизта далил бўлса-ю, кофир демаслик учун биргина далил бўлса,  тўқсон тўққизтасини қўйиб, ўша бир далилни олиш керак”, деганлар. 
Ҳар бир ақлу ҳуши жойида бўлган киши эътибор бериб лоқайдликдан йироқ бўлса ҳамда қуйида келтириладиган маълумотларга диққат қилса, уларнинг кирдикорларидан эхтиёт бўлиб, уларнинг ўстирган тиканзорларидан омон чиқади.

"Сохта салафийларнинг саёз сабоғи"  
номли китоби асосида тайёрланди
Вобкент тумани “Анжир Фагнавий” масжиди имом-хатиби Ғолиб Очилов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:15
Куёш: 06:55
Пешин: 13:10
Аср: 16:35
Шом: 18:20
Хуфтон: 20:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram