Судхўрлик улкан гуноҳ.
07 июл 2020 й.
1021 марта ўқилди.

 

 Судхўрлик улкан гуноҳ.

Аллоҳ Таоло ўз китобида судхўрлар ҳақида: “Эй мўъминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва агар чиндан мўъмин бўлсангиз судхўрлик сарқитларини тарк қилингиз!!” (Бақара сураси, 278-279-оятлар).
Бу жиноят Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида нақадар оғир эканлигига мазкур оят кифоядир.
Абдуллоҳ ибн Ҳанзала ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг судхўрликдан билиб туриб бир дирҳам емоғи, ўттиз олти зинодан (гуноҳдан) оғирроқдир”, - деганлар. (Имом Аҳмад ривояти).
Судхўрлик ҳаммага баробар ҳаром қилинган. Бунда бой билан камбағал ўртаси ажратилмаган, балки унинг ҳукми барча ҳолат ва барча шахсларга тенгдир.
Қанча-қанча бой-бадавлат кишилар, катта савдогарлар, судхўрлик сабабидан касодга учраганларига воқеълик гувоҳдир. Касодга учрамаган тақдирда, мол-дунё беҳисоб бўлсада, баракаси бўлмайди.
Шунингдек рибо фоизнинг кўп ёки оз бўлиши билан белгиланмайди. Унинг ози ҳам кўпи ҳам ҳаромдир. Судхўр қиёмат куни жин урган кишидек қабридан шайтонлаб туради.
Судхўрлик оғир жиноят бўлсада, лекин ундан тавба қилиш мумкинлигини ва бунинг қандай бўлишини Аллоҳ Таоло кўрсатиб қўйган: “Агар тавба қилсангиз, дастмоянгиз ўзингизга зулм ҳам қилмассиз, зулм ҳам кўрмайсиз”. (Бақара сураси, 279-оят).
Аллоҳ барчамизга ҳалол меҳнат билан умргузаронлик қилишимизни насиб этсин.

Вобкент туман «Қассоблик» жомеъ масжид
 имом - хатиби К.Шукруллоев
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:14
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram