Сув бебаҳо улуғ неъматдир.
15 сентябр 2026 й.
642 марта ўқилди.

Сув бебаҳо улуғ неъматдир.
Қуръони каримнинг кўпгина сураларида, Аллоҳ таоло инсонларга ато этган неъматларини эслатар экан, сувни ҳам зикр қилади:
Яъни: “Сизлар ўзларингиз ичаётган сувни (ўйлаб) кўрдингизми? Уни булутлардан сизлар ёғдирдингизми ёки Биз ёғдирувчимизми? Агар Биз хоҳласак, уни шўр ва аччиқ қилиб қўйган бўлар эдик. Бас, (шу оби ҳаёт учун ҳам) шукр қилмайсизми?” (Воқеа сураси, 68-70 -оятлари).
Бошқа ояти карималарда Сув бу оби-ҳаёт бебаҳо неъмат эканлиги хусусида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Биз осмондан баракотли сув – ёмғирини ёғдириб, унинг ёрдамида боғу-роғларни ва ўриб олинувчи дон-дунларни ҳамда тизилган (мевали) новдалари бўлган баланд хурмоларни ундириб ўстирдик. Бандаларга ризқ бўлсин учун (мана шундай қилдик). Яна у сув ёрдамида ўлик шаҳарни – ерни тирилтирдик. (Ўликларнинг ўз қабрларидан қайта тирилиб) чиқишлари ҳам мана шундай бўлур” (Қоф сураси 9-11-оятлар).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар:
яъни: “Аллоҳ таоло бандага каттами, кичикми бир неъмат берса ва банда унинг шукронаси учун: “Аллоҳга ҳамд бўлсин” деса, ўша неъматдан ҳам афзалроқ нарсага эришган бўлади”, – деганлар (Имом ибн Можа ривояти).
Бугунги кунда барча инсонлар аввало тоза сув истеъмол қилиб, саломатликларини муҳофаза этишлари нақадар долзарб эканлигини чуқур ҳис этишлари лозим. Шу билан бирга Аллоҳ таолонинг буюк неъмати бўлмиш сувни тоза сақлаш, тежаб ишлатиш ва истеъмолда меъёрга риоя қилишлари керак.
Тоза ичимлик сувини эҳтиёждан ташқари ишлатиш ва ҳуда-беҳудага оқизиб қўйиш каби ҳолатларнинг учраётгани ўта ачинарли ҳолдир. Айрим давлатларда тоза ичимлик суви олтинга тенг бўлиб турган, минглаб кишилар, ёш гўдаклар ичимлик суви танқислигидан азият чекаётган бир шароитда, сизу биз Аллоҳ ато этган шундай буюк неъматнинг қадрига етайлик. Сувларни ўзимизга керагини ишлатайлик. Қўлимизни ювамизни ёки таҳорат қиламизми, ғусл қиламизми, уйда идишларни ювамизми ҳоказо, барча юмушимизга сув керак. Ортиғидан кўп ишлатмайлик.
Яратганнинг бизга берган ва бераётган неъматларига нисбатан ақл билан иш юритиб, ўз вақтида шукронасини бажо келтирадиган бўлсак, Аллоҳ таоло бу неъматларини бизга янада зиёда қилиб беради.
Дилшод домла Болтаев,
Мир Араб олий мадрасаси “Қуръон ва тажвид” курси ўқитувчиси 
 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:21
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram