ТАБИАТГА МУНОСАБАТ
14 октябр 2020 й.
973 марта ўқилди.

 
ТАБИАТГА МУНОСАБАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир  Роҳийм
Ҳар йил куз мавсумида дарахтлар хазон резги даврида жуда кўп тўкилган барглар йиғилиб қолади. Бугун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммоси асримизнинг энг муҳим муаммоларидан бири бўлиб турибди. Агар биз бу мавсумда атроф муҳит тозалиги учун ўз муносабатимизни тўғриласак (хазон баргларни ёқмасдан уларни кўмиб  келаси йил  учун  табиий чиринди биогумус тайёрлашни йўлга қўйсак) ҳам ҳавони заҳардан асраймиз, ҳам ўсимликлар дунёсини келаси йил учун табиий чиринди озиқа билан таминлашга эришамиз. Маиший чиқиндиларни йиғиб, уни қайта ишловчи корхоналарга тақдим этсак оила бюджети, ватанимиз равнақи ҳамда атроф муҳит учун ижобий ҳолатга эришган бўлар эдик! 
Дунёдаги ҳар бир нарса: сув, ер, ҳаво, ҳайвонот-у наботот олами барчаси, Аллоҳ таолонинг аниқ ўлчови асосида бир-бирига боғлиқ ҳолда яратилган. Агар бу боғланиш бир оз бўлса ҳам бузилса, инсон учун ҳам, табиат учун ҳам қатор муаммолар келиб чиқади, ҳатто, табиат ва инсоният ҳалокатигача бориб етади.
Аллоҳ таоло халқ қилган бу ажойиб олам инсонга беҳисоб неъмат ўлароқ бўйсунадиган қилиб уларни манфаати учун берилгандир. Инсон эса ер юзида Аллоҳнинг халифаси (уни обод қилувчиси) ҳисобланади. Аллоҳ таоло инсонни улуғлаб, уни Ўзининг халифаси қилиш билан бирга, уни имтиҳон этишни ҳам ирода этган. Шунинг учун ҳам, Ислом дини нуқтаи назарида, инсон Аллоҳнинг ҳузурида ўзининг барча амалларига жавобгардир. Ундаги жавобгарлик Аллоҳ таоло  берган олий ҳуқуқлар, имтиёзлардан келиб чиқади.
Инсонга бу муборак ҳуқуқ ва имтиёзларни бериш билан бирга, Аллоҳ таоло инсонга ваҳий юбориб, мазкур неъматлардан ўзи учун қандоқ манфаатлар олишни таълим берган. Аллоҳ таоло инсонни атроф-у оламни асрашга, Ўзининг неъматларидан манфаат олишга, уларни хароб этмасликка, яхшилик йўлида ишлатиш ва ёмонликка ишлатмасликка буюрган.
Аъроф сураси, 56-оятда: «Ва ислоҳ қилингандан кейин ер юзида фасод қилманг», дейилади  .
Лекин ҳозирги кунда Аллоҳ таоло халқ қилган табиатдаги мувозанат, инсоният нотўғри аралашуви туфайли бузилгани ва бунинг оқибатида табиатни муҳофаза қилиш борасида кўплаб муаммоларнинг келиб чиққанига гувоҳ бўлиб турибмиз.
Бугун  хатони бировларга ағдармасдан, ҳеч бўлмаса ислоҳни ўз оиламиздан бошлайлик азиз юртдошим. Неъмат шукри уни тасарруфида намоён бўлади. Фарзанд невараларимизга гўзал ўрнак бўлайлик. Атроф-муҳит тозалиги риояси биздан катта нарса талаб қилмайди аслида. Ҳар бир мусулмон ҳаёти, дини риояси, атроф муҳитга муносабати барчага ибрат  бўлсин. 

Жондор туман “Қиз биби” жомеъ масжид

имом-хатиби Собир  Раҳимов 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:40
Куёш: 07:17
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:35
Хуфтон: 19:15
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram