ТАФАККУР!
26 сентябр 2020 й.
1124 марта ўқилди.


ТАФАККУР!

"Динни барпо этинг ва унда тафриқага тушманг" (Шууро сураси, 13-оят). Азиз биродарлар, ёшлар! Динни булғашга эмас, шариатга амал қилишга буюрилганмиз. Ўзимизча ақллилик қилиб минг йиллардан бери диёримиздаги олимлар ҳам, оддий халқ ҳам амал ва эътиқод қилиб келаётган манҳажларни танқид қилмайлик. Бизни илмимиз етмайди бу ишларга. Бўйнимиздаги фарзларни бажариб, ўз соҳамизнинг кучли мутахассиси бўлайлик ва ўз йўналишимизда одамларга манфаат етказишга, уларнинг оғирини енгиллатишга ҳаракат қилайлик. 
Оддий фаррошликни ҳам Аллоҳ йўлида қилсангиз савоб оласиз, бу ҳам ибодатга киради. Соҳангизнинг энг кучлиси бўлинг, олимлар ихтилофига аралашманг. Тиббиёт ходими ҳам, компьютер мутахассиси ҳам, дори сотувчиси ҳам, технология бўйича ўқиётган талабалар ҳам, ўзидан олим ясаб олган таҳлилчилар ҳам ҳозирда шаръий фатволар, ҳукмлар, эътиқодий ихтилофлар ҳақида баҳс-мунозарага кириб кетишган. Ҳаётда ўзининг жойини тополмасдан Аллоҳга макон қидириб, ўзича ақллилик қилади. Тавба... Аллоҳдан қўрқинг ва бу майдонлардан чиқинг. Фитнали замонда яшаяпмиз. Ислом уммати осмонида қора булутлар сингари фитналар сузиб юрибди. Ҳар кимга ишонманг!
Ўлим яқин, қиёмат яқин, ҳисоб-китоб ҳақ! Ўлар вақтимизда ёки охиратда пушаймон бўлиб қоладиган ишлар қилмайлик.

Пешку туман "Aбдузоҳир" жомеъ масжид 

имом-хатиби Деҳқонов Aбдурауф 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram