ТАЛОҚ ҲАҚИДА
22 ноябр 2024 й.
86 марта ўқилди.

 ТАЛОҚ ҲАҚИДА

“Талоқ” сўзи луғатда “моддий ва маънавий тугунни ечиш” маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса, махсус лафз ила никоҳни кетказиш ёки ҳалоллигини нусонга учратишга талоқ деб айтилади. Махсус лафздан мурод талоқ ёки унинг маъносини англатувчи лафздир. Никоҳни кетказиш эса, никоҳ ақдини ечиб, орадаги маънавий боғланишни йўқотиш дегани. Бу уч талоқ ила юзага келиб, ундан сўнг талоқ  қилинган аёл ўзини талоқ қилган кишига ҳалол бўлмай қолади. Ҳалоллигини нуқсонга учратиш, дегани эса, бир талоқ қўйса, уч талоқ ҳақидан битта камайиб, хотиннинг ҳалоллиги нуқсонга учраган бўлади. Қолаверса, талоқнинг сони уч талоқ билан чегаралаб қўйилган. Уч талоқдан кейин хотин бошқа эрга тегиши лозим бўлиб қолади. 
Ислом дини талоқ ҳаққини эркак кишига берган. Чунки эркак киши оила раҳбари ҳисобланади. Оиланинг обрўси унинг обрўси билан чамбарчас боғлиқ. Энг муҳими, мусулмон эр иложи борича талоқ қилмаслик руҳида тарбия топган бўлади. Умуман, Ислом жамиятида талоққа энг нохуш нарса сифатида қаралади. Талоқ қилишдан Аллоҳнинг арши ларзага келади, деган тушунчага эга мусулмон эр ўзининг бу ҳуқуқуқини энг охирги чора сифатидагина қўллайди. 
Зеро талоқ ҳадиси шарифда таъкидланганидек, Аллоҳ энг ёмон кўрган ҳалол нарса ҳисобланади. Мусулмон киши ҳаётга жиддий қарасин. Ўзининг оиласини ўзи ўйинчоқ қилиб қўймасин. Ушбу маъноларни ҳар бир мусулмон аёл ва эркак яхши тушуниб олмоғи ва ҳаётга татбиқ қилмоғи керак. Аёллар эрларига итоатсизлик қилиб, уларга бош кўтармасинлар, ўз чегараларида туриб, эрларини фавқулотдда чора кўришга мажбур қилмасинлар. Эрлар эса, хотинларига яхши муомалада бўлсинлар, мабодо аёллардан баъзи бир хатолар ўтса сабр қилиб, кечиримли бўлсинлар. Ана ўшанда мусулмонларнинг яхшиларидан бўладилар.
Фарҳод Турсунов,
Бухоро шаҳар Шох Ахсавий жоме масжиди имом-хатиби
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram