Исломда таомланиш одоби
29 июл 2022 й.
2274 марта ўқилди.

Исломда таомланиш одоби

            Ислом  динида инсоннинг фақат руҳига эмас, балки, жисмига ҳам эҳтиром берилган. Тирик жон борки таомга эҳтиёжи бор. Шу жумладан инсонни ҳам. Инсонни руҳияти иймон, амал, илм ва китобхонлик билан озиқланса уни жисми таом ва ҳалол ичимликлардан озиқланади. Фақат инсон таомланишда Ислом дини кўрсатмасига биноан исрофга йўл қўймаслик керак. Барча нарсалардаги каби еб-ичишда ҳам Ислом мўътадилликни тавсия этади. Фақат, Аллоҳ таоло ҳалол қилган таом ва шаробларни, албатта. Мўмин мусулмонлар ҳалолу покликка эътибор бериши керак. Айниқса, таомига ҳам. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Муминун” сураси 51 оятида шундай хабар берадики. “Эй Пайғамбарлар! қилинглар” яъни Аллоҳ бу оятда пайғамбарларга ва умматларига ҳалолу-пок таомлардан тановул қилишга буюрмоқда.
Исломда овқатланиш қоидалари:
1.      Таомини қай йўл билан топаётганлигига эътибор беришлиги. Ўзи ва аҳли оиласини луқмасини пок тутиши.
2.      Овқатланишдан олдин ва кейин қўлини ювмоқлиги. Ҳадиси шарифда: Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Овқатланишдан олдин қўлини ювмоқлик, фақирликдан сақласа, таомланиб бўлгач ювмоқлик инсонни кичик сохву хатоларини учиради”.
3.      Дастурхон олдида чиройли ўтирмоқлик, ётиб ёки ёнбошламаслик. Бу ҳолат нафақат беодоблик, балки, соғлиққа ҳам зарардур. Пайғамбаримиз бу борада барчамизга ўрнак бўлганлар. Ҳадиси шарифда келади: “Албатта, мен Аллоҳнинг қулиман, қуллардек ўтираман ва қуллардек овқатланаман”.
4.      Овқатланишдан аввал “Бисмиллоҳни” зикр қилиш ва ўнг қўл билан ейишлик. Набиий (с.а.в.) “Қачон бирингиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар, аввалида Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, “Бисмиллоҳ” аввалуҳу ва охируҳу” десин дедилар. Агар, инсон “Бисмиллоҳ” сиз таом еса унга шайтон шерик бўлиб таомни баракасини кетказар экан. Маълумки, шайтон бор жойда инсонга яхшилик бўлмайди.
5.      Овқатланганда томоғига тиқилгунча емаслик. Зеро, қорин қанча тўқ бўлса одамни дангасалик тутади, ҳоҳ ибодатда, ҳоҳ риёзатда. Қорин 3 қисм 1 қисми овқат учун, 1 қисми суюқлик учун, 1 қисми нафас учун бўлмоғи керак.
6.      Оилада ҳамма жамужам бўлиб овқатланиш баракали бўлади, ҳар ким алоҳида ейиши Ислом маданиятидан эмас. Хадиси шарифда: Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қиладиларки, “Таомни яхшиси кўпчилик билан баҳам кўриладиганидур”.
7.      Таомни еб бўлгандан кейин Аллоҳ таолога ҳамд айтиб дуо қилмоқлик “Алҳамдулоллоҳ”. “Бизларни едириб, ичирган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, Аллоҳга шукур” демоғликдур.
Барчаларимизга Аллоҳ буюрган ҳалолу-пок нарсаларни тановул қилишни насиб айласин.

Шофиркон тумани “Ҳожа Шарофиддин” жоме масжиди имом-хатиби
 Улуғбек  Ибодов 
                                                                                                                                    
 
 
 
    
 
 
 

 

 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:00
Куёш: 05:47
Пешин: 13:10
Аср: 18:00
Шом: 19:40
Хуфтон: 21:20
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram