ТАРБИЯ - ИНСОН БАРКАМОЛЛИГИ ОМИЛИ
21 октябр 2021 й.
709 марта ўқилди.

 
ТАРБИЯ - ИНСОН БАРКАМОЛЛИГИ ОМИЛИ

Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот,
Ё нажот, ё ҳалокат масаласидир.
А.Авлоний                      

Фарзанд Аллоҳ таолонинг инсонга берган олий неъматларидан бири бўлиб, ота-она ҳаётининг давомчилари ҳисобланади. Ҳар неъматнинг ўз шукри бор, фарзанд неъматининг шукри унга чиройли тарбия беришдир. 
Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Ота-она ўз фарзандига чиройли хулқдан кўра афзалроқ нарсани бераолмайди,” дейдилар. 
Тарбия сўзини тор доирада тасаввур қилмаслик лозим, дарҳақиқат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: “Ҳар бир туғиладиган фарзанд фитратда туғилади. Ота-онаси уни ё яҳудий, ё насроний, ё мажусий қилади,”- дейдилар. Ушбу ҳадисдан фарзанд қайси йўлга бошқарилса, ўша йўлга кетишлиги бизга маълум бўлади. Демак ота-она зиммасидаги бурч фарзандга фақат чиройли одоб-ахлоқ ўргатишдан иборат эмас, балки уни турли хил мафкура ва ғайри инсоний ёт ғоялардан сақлаш ҳам ота-онанинг бурчларидан бири ҳисобланади. Чунки эътиқоди соғлом, мафкураси тўғри бўлган фарзанд ота-онага меҳрибон, эл-юртига садоқатли фидойи инсон бўлиб вояга етади. 
Фарзандини жисмонан соғлом, бақувват қилиб вояга етказмоғи ҳам ота-она зиммасидаги бурчлардан биридир. Зеро, жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фарзандларингизга сувда сузишни, камонда отишни, найза улоқтиришни, отда чопишни ўргатинглар,”- деб фарзандларни чаққон, соғлом, бақувват, зийрак қилиб тарбиялашга тарғиб қилганлар. Чунки соғлом ва кучли инсон ҳар доим ўз элига, ватанига наф келтиради.  
Ёшларнинг барча соҳада етакчи бўлишлари учун энг аввало, одоб-ахлоқли бўлишлари лозим. Чунки одоб охират неъматларига етказувчи асосий воситалардан бири ҳисобланади. Бу барча динларда тасдиғини топган.
Ислом динининиг муқаддас китоби Қуръони каримда ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида ҳам одоб ахлоқ масаласига алоҳида эътибор берилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисларида: “Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар”, - деб марҳамат қилганлар (Муслим ривояти).
Киши ўғил-қизини кичик ёшдан тарбиялаб, одоб бермоғи керак. Маълум ёшга етгач, баъзи нарсаларни болага қабул қилдириш қийин бўлади. Оила раиси оила аъзоларининг баъзи айбларини кечириши керак бўлади. Заиф ва кичиклар айб қилиши мумкин. Шунинг учун уларни қўрқитишдан кўра кечириш яхшироқдир.

“Хожа Махмуд Анжир Фағнавий” жомеъ масжид

имом-хатиби Ғ . Очилов  

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:35
Куёш: 07:15
Пешин: 13:10
Аср: 16:10
Шом: 17:45
Хуфтон: 19:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram