ТАВБА - ГУНОҲ МАЪСИЯТЛАРДАН ҚАЙТИШ
28 январ 2024 й.
216 марта ўқилди.

 ТАВБА - ГУНОҲ МАЪСИЯТЛАРДАН ҚАЙТИШ

Аллоҳ  ўзи севган бандаларигагина тавба қилиш неъматини берди. Тавба сўзи араб тилида «қайтиш» маъносини билдиради. Тавба деб банданинг гуноҳ-маъсиятлардан қайтишига ҳам айтилади.
Инсон гоҳида ўз ихтиёри ёки беихтиёр гуноҳ ишга қўл уради. Ҳар ҳолда ҳам гуноҳкор бўлиб тавба қилиши лозим бўлади. Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гарчи гуноҳ ишлар қилишдан сақланган бўлсаларда, доимо тавба  қилиб юришлари биз учун ибратдир. “…Албатта, Аллоҳ (билиб-билмай йўл қўйган хатоларидан) чин тавба қилувчиларни ва покланиб юрувчиларни севади”. (Бақара сураси, 222- оят).
Мўътабар китобларда келтирилишича Аллоҳ билан бандаси ўртасидаги гуноҳларни Меҳрибон ва Раҳимлилик сифати билан  ўзи хохласа кечириб юборади. Аммо бандалар ўртасида ўзаро жабр-зулмларни банда кечмагунча Аллоҳ кечмайди. Умар розияллуҳу анҳу ривоят қиладилар: Назъ (ўлим тўшагида) ҳолатида ётган ансорларнинг бирини тепасида Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳозир бўлдилар ва уни тавба қилишга ундадилар. Тили сўзлашдан қолган эди. Кўзини осмонга тикди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам  табассум  қилдилар. Ҳозир бўлганлар сўраганларида: «Ё Расуллоҳ бу вақтда табассумнинг боиси нимада?» деб сўрашди. Расуллулох соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бу хастани тили тавбага қодир бўлмади. Кўзини осмонга тикиб, қалбида гуноҳлардан пушаймон бўлиб тавба  қилди. Аллоҳ фаришталарига бу бандамнинг тили тавба қилишга ожиз, қалбдан пушаймон бўлиб, тавба  қилди. Сизлар гувоҳсиз, уни мағфират этдим деб хитоб қилди»,-дедилар.
Банда тавба қилганида Қуръонда зикр қилинганидек тавбаи насуҳо қилиши керак. «Эй иймон келтирганлар! Аллохга холис тавба килинглар!» .(Тахрим сураси, 8-оят). Хазрати Умардан: Тавбаи насух нима деб сўралганда, «Кишининг ёмон ишдан қайтиб, сўнг унга абадий қайтмаслигидир», деб жавоб берганлар.
Инсонлар кўп ҳолларда қилаётган хато ишларини тўғри ҳисоблаб, гуноҳга  бораётганларини тан олгиси келмайди. Шундай пайтда унга танбех бериб гуноҳдан қайтариш  мусулмонларнинг вазифаларидан эканлиги «Қуръони-Каримда» баён қилинган: «Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур» . (Зориёт сураси, 55- оят).
Улуғларимиз: Тавба эътироф, надомат ва гуноҳдан узилиб чиқиш деганлар. Банда борки гуноҳ қилади, ҳеч ким бундан мустасно эмас. Аммо Аллоҳ гуноҳига тавба қилгувчиларни яхши кўради. 
Аллоҳ барчамизни ўзига тавба қиладиган таввоблардан айласин.  
 
Ғолиб домла Муротов,
Ромитан туман “Хокимулломир” жомеъ масжид имом-хатиби 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:30
Куёш: 07:27
Пешин: 13:10
Аср: 16:55
Шом: 18:35
Хуфтон: 20:10
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram