ТАВБАНИНГ ҲАҚИҚАТИ
21 октябр 2022 й.
331 марта ўқилди.

ТАВБАНИНГ ҲАҚИҚАТИ
 
Тавба илм, ҳол ва амалдан иборат бўлиб, бу уч нарса бир-бирига чамбарчас боғлиқдир.
1. Илм гуноҳларнинг зарари жуда ҳам катта эканига ва гуноҳлар банда билан унга маҳбуб бўлган  ҳар бир нарса орасидаги тўсиқ эканига маърифат хосил қилишдан иброт. 
2. Ҳол мазкур илм туфайли қалбда пайдо бўлган афсус ва надоматдан иборатдир. Зотан, қалб қачон ўзи муҳаббат қўйган нарсадан маҳрум бўлса, алам чекади. Ана шу алам надомат деб аталади. 
3. Амал гуноҳнинг зарарини билиб, қалбда ундан алам чекилгандан кейин мазкур аламни йўқотиш учун азми қарор ила гуноҳни тарк этишдир.                                                                                   Бу ўринда гуноҳни тарк қилиш ҳозирги, келаси ва ўтган замонга боғлиқ бўлади.
  Ҳозирги замондагиси қилиб турган гуноҳидан дарҳол четланиш ва тавба қилиш ила бўлади. 
  Келаси замондагиси умриниг охиригача гуноҳ қилмасликка азму қарор қилиш ва гуноҳ шубҳаси бор нарсалардан сақланиш орқали бўлади.
  Ўтган замонга боғлиқ бўлиши аввалги гуноҳларга астойдил тавба қилиш ва уларга каффорот бўладиган амалларни бажариш ҳамда қазоларни адо этиш билан бўлади.
  Демак, тавбанинг ҳақиқати илм, надомат (ҳол) ва ҳозир, келажак ҳамда ўтган замондаги гуноҳларни тарк қилишдан, яъни амалдан иборатдир.
  Гуноҳ маҳбубдан узоқлаштирувчи сабаб эканлигини билмаган одам гуноҳларига тавба қилмайди. Аламга сабаб бўлувчи гуноҳни қилаверади ва оқибатда ҳалок бўлади.
 
"Руҳий тарбия" китобидан.
 

"Хокимулломир" жомеъ масжиди имом-хатиби Ғолиб Муротов 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:50
Пешин: 13:10
Аср: 16:00
Шом: 17:25
Хуфтон: 19:00
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram