Тавбанинг вожиблиги ва фазилати
18 май 2023 й.
612 марта ўқилди.

 
Тавбанинг вожиблиги ва фазилати

Тавбанинг вожиблиги оят ва ҳадисларда баён қилинган. Басирати, яъни, идрок ва зеҳн қуввати очилган кишига бу нарса кундай равшан.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда "Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (Шунда) нажот топсангизлар" деб марҳамат қилади. (Нур сураси, 31-оят).
Бу илоҳий амр ҳаммага қарата айтилган. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.
 
يأيها الذين آمنوا توبوا إلى الله توبة نصوحا
 
"Эй мўминлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар". Оятдаги "насух" сўзининг маъноси: "Холис Аллоҳ таоло учун", "шубҳалардан холи бўлиб", деганидир. (Таҳрим сураси, 8-оят).
Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи тавбанинг фазилатига очиқ далолат қилади:
"Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни ва ўзларини мудом пок тутувчиларни севади"
(Бақара сураси, 222-оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар. "Тавба қилувчи киши Аллоҳнинг суйган қулидир. Гунохдан тавба қилар экан, гўё у гуноҳи йўқ киши кабидир" дедилар (Ибн Можа ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар: "Мўмин бандасининг тавбаси Аллоҳни кўпроқ қувонтиради. Ёнида улови, уловида таоми ва суви бўлган бир йўловчи қўрқинчли, хавф-хатарга бой, нотаниш бир жойда тўхтади. Сафар давомида ҳориб-чарчагани боис ўша ерда озгина мизғиди. Уйғониб қараса, ёнида улови йўқ. Уловини роса излади. Борган сари кун қизиб, ташналик ичини ёндирарди. "Аллоҳнинг хоҳлагани бўлди, энди жойимга қайтиб, ўша ерда бўлай. Балки, кўзим илиниб, уйқуда жоним чиққанини сезмай қоларман", деди ўзига ўзи. Кейин бошини билагига қўйиб, гўёки жон таслим қилишга ҳозирдай бир ҳолатда ётди. Бир пайт уйғониб қараса, не кўз билан кўрсинки, йўл озиғи ва сувлари ортилган улови қаршисида турарди. Шундай пайтда уловини топган кишининг қувончи қанчалик кучли, самимий бўлади! Мўмин бандаси қилган тавбадан Аллоҳ таолонинг қувончи бунданда кучлироқдир". (Муттафақун алайҳ).

Пешку туман "Малишояк" жомеъ масжид

имом-хатиби Бобоқулов Сайфиддин 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:45
Куёш: 05:35
Пешин: 13:10
Аср: 18:25
Шом: 20:10
Хуфтон: 21:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram