ТАВҲИД ТЎҒРИСИДА
25 август 2024 й.
114 марта ўқилди.

ТАВҲИД ТЎҒРИСИДА
Тавҳид сўзи луғатда "яккалаш", яъни унинг кўп ададда эканини инкор қилиш маъносини англатади. Истилоҳда эса "Абадий барҳаёт Зотнинг яккаю ягоналигини тасдиқлаш – тавҳид деб аталади". Тавҳид Ислом динининг шиори ҳисобланади. Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ тавҳидни қуйидагича таърифлаган:
“Тавҳид у мутлоқ беҳожат Зот учун мутлоқ ягоналигини исботлаш”.
Қуръони Каримда ирфон аҳли учун тавҳидга далолат қиладиган оят белгилар тўлиб тошгандир.
Аллоҳ таоло Бақара сураси, 163-оятда шундай марҳамат қилади. “Ва илоҳингиз бир илоҳдир. Роҳман ва Роҳийм бўлмиш Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир”.
Мажусийлар (оташ параст ) ва санавиялар. Яратувчи иккита деб иддао қиладилар. Улардан бири яхшилик яратувчиси, бошқаси ёмонлик яратувчиси дейдилар. Буларга Аллоҳ таолонинг Раъд сураси, 16-ояти раддия бўлади. “Барча нарсанинг яратувчиси Аллоҳдир”.
Демак Аллоҳ таоло зоти ва сифатларига ягона зотдир. Набийлар тавҳидни собит қилиш учун юборилганлар яратувчини борлигини исботлаш учун эмас. Чунки кофирларга "Агар улардан осмонлару ерни яратган ким деб сўралса Албатта Аллоҳ дерлар". (Луқмон сураси, 25-оят)
Кофирлар яратувчи борасида шак қилмадилар. Балки илоҳлар адади борасида кофир бўлдилар. Кофирлар иллат қилиб олган нарсалари, албатта илоҳларимиз Аллоҳнинг ҳузурига бизни шафоат қилади ва Аллоҳга бизни яқинлаштиради деб бут санамларга ибодат қилардилар.
Аллоҳнинг зоти ва сифатлари ягона эканлигини  билиб, умримиз охиридаа ҳам шу этиқод билан бу фоний дунёни тарк этмоққа Ўзи муяссар қилсин! 

Сайфиддин домла Бобоқулов, 

Пешку тумани “Малишояк” масжиди имом-хатиби  

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 05:55
Куёш: 06:32
Пешин: 13:10
Аср: 17:10
Шом: 18:55
Хуфтон: 20:25
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram