Таъзия
05 август 2019 й.
1339 марта ўқилди.

 

Таъзия

Мусибатзадаларга таъзия билдириш одобдир. Аза муддати ўлган кундан бошлаб уч кунгача ҳисобланади. Бундан ортиқ аза тутишлик макруҳдир. Аммо таъзия билдирадиганлар йўқ бўлиб, уч кундан кейин келса, унда таъзия билдириш жоиз. Аёл киши эри учун тўрт ою ўн кун аза тутади. Бу азанинг маъноси ўзини зийнатлаб, янги кийимларини киймасликдир. Шу муддатда азадор аёлга совчи ҳам қўйилмайди. Балки бирор ишора қилиш жоиздир.

Мусибатзадага ушбу сўзларни айтишлик мустаҳабдир:

غَفَرَ اللهُ تَعَالَي لِمَيِّتِكَ وَتَجَاوَزْ عَنْهُ وَتَغَمَّدَهُ بِرَحْمَتِهِ وَيَرْزُقُكَ الصَّبْر عَلَي مُصِيبَتِهِ وَآجَرَكَ عَلَي مَوْتِهِ

Яъни, «Аллоҳ таоло марҳумни мағфират қилсин, гуноҳларидан ўтсин, ўз раҳматига чўмдирсин, бу мусибатда сизга сабр берсин ва унинг эвазига сизни ажр билан мукофотласин».

Энг афзал таъзия билдириш Расулуллоҳ (с.а.в.) билдирган таъзиядир:

اِنَّ لله مَا اَخَذَ وَلَهُ مَااعْطَي وَكُل شَئٍ عِنْدَهُ بأجَلٍ مُسَمَّى

«Албатта олишлик ва беришлик Аллоҳнинг ишидир. Ҳар бир нарса маълум миқдор билан Унинг ҳузуридадир».

Юқоридагига буни ҳам қўшиб айтса яхши бўлади.

Таъзияни марҳум дафн қилингандан кейин билдириш маъқул бўлади. Аммо сабрсизлик кучайиб кетса, дафндан олдин билдириш афзалдир. Таъзияни бир марта айтса, кифоя қилади. Уни такрор билдиришлик макруҳдир.

Аза кунларида ўлик чиққан хонадонда зиёфат уюштириш макруҳдир. Чунки, зиёфат хурсандчилик белгисидир. Алоҳида жой ҳозирлаб, одам чақириб, машаққат уюштириш бидъат амалдир. Аммо марҳумнинг номидан садақа қилиш, очларни таомлантириш, яланғочларни кийинтириш суннат амаллардандир. Бу ишлар кун саналмай, имкониятдан келиб чиқиб қилинади. Ҳамма қилиши шарт эмас.

Аза кунларида қўни-қўшнилар, ёру дўстлар марҳум хонадонига овқат тайёрлаб олиб боришлари ёки юборишлари маъқулдир. Азадорнинг таомидан хабар олиб турилмаса, у ўзининг мусибати билан машғул бўлиб, бу нарсалар унинг кўнглига сиғмай қолади.

Ромитан туман Эшони пир жомеъ масжиди
 имом хатиби О. Ибрагимов
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:15
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram