Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоби
24 феврал 2024 й.
Бугун қўлимиздаги телфон бизни ё жаннатга киришимизга ҳужжат бўлади ё дўзахга!
«орқага
263 марта ўқилди.
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоби
Бугун қўлимиздаги телфон бизни ё жаннатга киришимизга ҳужжат бўлади ё дўзахга!
Телфондан тўғри фойдаланиб, телфон орқали бировни оғирини енгил қилсак, қалби ўксиклардан ҳол аҳвол сўрасак, Аллоҳнинг динини етказиб зиё тарқатсак, фойдамизга ҳужжат бўлади.
Аммо, телфондан ижтимоий тармоқларга кириб, бировни ғийбат қилсак, бировга туҳмат қилсак, телфон орқали дил озорлик қилсак, чақимчилик қилсак, беҳаё нарсаларни кўрсак, Аллоҳ асрасин бу телфон қиёмат кунида зараримизга ҳужжат бўлади.
Тўғри Инсон замон билан ҳамнафас бўлиб яшайди. У ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди, доимий равишда ривожланиш бўлади. Йигирманчи асрнинг энг катта кашфиётларидан бири бу – халқаро тармоқ, яъни интернет бўлди, десак хато бўлмайди.
Бу тармоқ қисқа муддат ичида телевидение, радио, газета ва журналларни орқада қолдирди. Дунё бўйича сон-саноқсиз одамлар интернет хизматларидан фойдаланадилар, ахборот алмашадилар, турли масалаларни ҳал қиладилар.
Интернет пайдо бўлгандан бери баъзилар уни ижобий баҳолашса, баъзилар салбий томонларини гапиради. Бу мавзудаги мақбул қараш шуки, интернет ҳам телевизор, радио каби бир восита. Уни яхшиликка ишлатсак яхши, ёмонликка ишлатсак ёмон нарсага айланади.
Ижтимоий тармоқдан фойдаланадиганлар, у ердаги хабарларни тарқатадиганлар, ҳар бир ижтимоий тармоқдан фойдаланадиган киши Ҳужурот сурасининг 6-оятини ўзига қоида қилиб олиши керак:
«Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмасдан, бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар». (Ҳужурот сураси: 6-оят).
Бугун мана шу оятга амал қилмаганимиз учун минг афсуслар бўлсинки,
1. Оилалар бузулмоқда,
2. Болалар тирик етим бўлиб қолмоқда,
3. Ака-укалар орасига совуқчилик тушмоқда.
4. Дўстлар юз кўрмас бўлиб кетмоқда,
5. Фарзандлар ота-онасини ёмон кўриб қолмоқда,
Энг ёмони шуки, бугун интернет балосига мубтало бўлганлар ёлғиз қолган интернетдан уятсиз ва фахш нарсаларни кўриб оиласи бузулиб кетмоқда.
Аслида бундан 1400 йил олдин пайғабаримиз бунда умматларини огоҳлантириб кетган эдилар. Ушбу мақоламизни ўша ҳадисни зикр қилиш билан якунлаймиз ва хулоса чиқаришни ўзингизга ҳавола қиламиз:
«Мен шундай умматларимни биламанки, улар қиёмат кунида Тиҳома тоғичалик савоб амаллар билан келишади. Аллоҳ у савобларни тўзиб кетган чанг мисоли йўққа чиқаради», дедилар. Савбон розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг расули! Уларни бизга васфлаб беринг. Ўзимиз билмаган ҳолда ўшанақалардан бўлмайлик», деди. У зот: «Улар сизларнинг биродарларингиз ва сизларнинг турингиздан. Сизлардек тунги намозларда қоим бўлишади. Лекин улар Аллоҳ билан ёлғиз қолганда ҳаром қилинган ишларни қилиб қўйишади».
Бухоро вилоят Жондор туман Демун маҳалла
фуқаролар йиғини отинойиси Гулшод Жураева