ТИЛ
19 июн 2020 й.
1052 марта ўқилди.
ТИЛ
Инсонни яратилган мавжудотлар орасидан ажратиб турадиган фарқи унинг тили ва ақлидир. Чиройли сўзлаш инсон зийнати саналади. Тил билан жанжаллашиб турган кишини кўрсак, дилимизда оғриқ пайдо бўлади, ич ичимиздан уларга нисбатан норозилик ҳисси пайдо бўлади. Ҳар қандай масалани босиқлик, вазминлик билан ҳал қилиш мумкин-ку ахир деб ўйлаб қоласан киши. Ўша лаҳзаларда ўзини ҳақ деб билган кимса, жаҳлидан тушгач қилмишидан пушаймон ейди. Тортишиб нимага эришдим? Қизишмасдан битта гапдан колганим яхшимасми? Арзимаган нарсани деб шунча асаб бузарлик қилдим деб афсус надомат чекади киши. Аммо фурсат ўтган бўлади. Муборак ҳадисларни ўзига шиор қилиб яшаган инсон ҳечам надомат чекмайди. Ҳадисларни ўқиган ва эслаган сари ўтмишда айтилган ҳадислар бугунги ҳаётимизга жуда-жуда мос келишига амин бўлаверамиз. Маълумки, тил туфайли жуда катта хатарлар етади. Бундан сақланишнинг ягона йўли жим юришдир. Шунинг учун динимиз таълимоти жим юришни мақтайди ва инсонларни жимликка ундайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Жим юрган одам нажот топади" – дедилар. (Термизий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралдики ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Одамнинг жаннатга киришига асосан нима нарса кўпроқ сабаб бўлади?”
- тақво ва гўзал хулқ – дедилар.
- яна сўралди: Дўзахга киришларигачи?
- иккита бўшлиқ: Оғиз ва фарж - дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан биз учун энг хавфли нарса нима деб сўрадилар. Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўллари билан тилларини ушлаб уни кўрсатиб манабу - дедилар.
Айтилишича қабр азоби уч нарса билан бўларкан. Бири ғийбат, бири чақимчилик, бири бавлдан ўзини, усти бошини эҳтиёт қилмаслик туфайли.
Абдулло Авлоний ўз мисраларида: "Агар журму гуноҳ бўлсин десангиз оз, тилингни сақла ғийбатдан қишу ёз.
Умар розияллоҳу анҳу шундай дедилар: "Аллоҳнинг зикрини маҳкам тут, чунки у шифодир. Одамларни ғийбатини гапиришдан сақлан, чунки у дарддир.
Сўйлай билиш буюк неъматдир аммо фаросат, заковат билан сўзлаш ибодатдир.
Донишманддан "Қайси захар кучли?" - дея сўралганида "Одамнинг захри", - дея жавоб қайтарган экан. Қиличдан етган жароҳат тез битиб, тил яраласа, йиллар ўтиб ҳам битмаслиги шундандир балки...
Доимо хушфеъл, яхши муомалали, ширин сўз бўлайлик тоинки пичоқ қинида, мусулмон динида, илон инида қолсин.
Шофиркон туман “Саид Ато” жомеъ масжид
имом - хатиби Л.Исоев
«орқага