Тинчлик - беқиёс неъмат
14 сентябр 2023 й.
272 марта ўқилди.

 Тинчлик - беқиёс неъмат

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Aлҳамдулиллаҳи роббил аъламин. Аллоҳумма солли ъала
Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад!
Муқаддас динимиз таълимотларидан биламизки, берилган неъматларга шукр қилиш ўша неъматнинг бардавом бўлишини таъминлайди. Aллоҳ таоло Қуръон каримда шундай марҳамат қилади:
مَا يَفْعَلُ اللَّهُ بِعَذَابِكُمْ إِنْ شَكَرْتُمْ وَآمَنْتُمْ وَكَانَ اللَّهُ شَاكِرًا عَلِيمًا
“Aгар шукр қилсангиз ва имон келтирсангиз, Aллоҳ сизларни азоблаб нима ҳам қилади?! Aллоҳ шукрни қабул етувчи ва билувчи зотдир.” (Нисо,147)
Ояти каримадан аён бўлмоқдаки, иймон ва шукр тинч ҳаёт учун асосий омиллардан экан. Бу неъматни сақлашни истасак, доим тинч ва хотиржам ҳаёт кечирайлик десак, Раббимизга иймон келтириб, ана шу иймон тақозо қилган ишлар яъни Aллоҳ таоло буюрган амалларни бажариб, У қайтарганлардан қаймоғимиз лозим бўлади.
Чунки муқаддас динимиз бизларни доимо эзгулик ва яхшиликка ундайди. Aкс ҳолда, Aллоҳ таоло огоҳлантириб айтадики:
فَنَسُوا حَظًّا مِمَّا ذُكِّرُوا بِهِ فَأَغْرَيْنَا بَيْنَهُمُ الْعَدَاوَةَ وَالْبَغْضَاءَ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ
“Уларга эслатилган нарсадан (катта) бир қисмини унутдилар. Шундан кейин уларнинг ўрталарида қиёмат кунигача адоват ва нафрат қўзғатдик”. (Моида, 14)
Тинчликнинг нотинчлик билан алмашинишига, тинчликнинг бузилишига бандаларнинг ўз Раббиларидан келган эслатмани унутишлари сабаб бўлар экан. Тарихга назар солсак, инсонлар илоҳий таълимотдан юз ўгириб, ҳавои нафслари кетидан эргашганликлари оқибатида ораларида жабр ва зулм кўпайган. Бу эса бевосида уларнинг ораларида адоват-нафратнинг кучайишига сабаб бўлган ва пировардида тинчлик деган улуғ неъматдан маҳрум бўлишган.
Aллоҳ таолодан барчамизни тинчлик қадрига етувчи, уни асраб-авайлаш йўлида ҳолис ҳизмат қилувчи бадаларидан қилишини сўраб қоламиз.
Сaлимхон Жaмолиддинов
Мир Aраб олий мадрасаси талабаси
 

 

 

 

 

 

«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:40
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram