ТИНЧЛИК БОР ЖОЙДА БАРАКА БОР
08 июл 2025 й.
328 марта ўқилди.

 ТИНЧЛИК БОР ЖОЙДА БАРАКА БОР

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Ҳозирги кунда яшаб турган жамиятимизда ҳам алдов, ўзгаларнинг молини ноҳақ йўллар билан ўзлаштириш, фирибгарлик, зўравонлик, ўз жонига қасд қилиш каби жиноятлар ва лоқайдлик каби салбий иллатлар тез-тез содир бўлиб турмоқда. Аждодлари дину диёнат, ахлоқу одоб, ор-номус, ҳалолу покликни ўзининг ғурури деб билган ўзбек халқининг авлодларидан мазкур жиноятларга қўл ураётганларнинг учраётгани ачинарли ҳолдир. Бу иллатларга эргашишликни аждодларимиз ӯзларига ор деб билишган. Динимизда инсоннинг жонига, молига, шаънига ноҳақ тажовуз қилиш оғир гуноҳ саналади.
Ҳадиси шарифда қўйидагича таъкидланган: “Ким биродарининг обрўсига ёки бирор нарсасига зулм қилган бўлса динор ва дирҳам фойда бермайдиган кун (қиёмат) келишидан олдин ҳаққини ҳалоллаб олсин. У кунда агар яхши амали бўлса етказган зулми миқдорича савоби олинади ва агар савоби бўлмаса биродарининг гуноҳидан олиб унинг бўйнига юкланади” (Имом Бухорий ривояти).
Ўзгаларнинг молига, жонига тажовуз қилиш, моддийми, маънавийми қайси кўринишда бўлишидан қатъий назар бирор инсонга зарар етказиш, унинг тинчлиги ва омонлигига хавф солиш ўзгаларга нисбатан хиёнатдир.
Абу Саъид р.а. айтадилар: Мен Расулуллоҳ с.а.в.ни шундай деганларини эшитдим: “Қайси бирингиз мункар ишни кўрса қўли билан қайтарсин, агар қурби етмаса тили билан, агар унга ҳам қодир бўлмаса қалби билан ёмон кўрсин ва у имоннинг энг заифидир” (Имом Муслим ривояти). Демак шу юртда истиқомат қилаётган ҳар бир инсон тинчлик учун масулдир. Бепарволик ҳеч бир мусулмонга ярашмайди. Албатта бирдам, бўлсак ҳамжиҳат бўлсак ҳаётимиз нурафшон бўлишига сабабчи бўламиз.
Равшан Камолов,
Бухоро шаҳар Хӯжа Абдуллоҳ Сафедмуй масжиди имом-хатиби 
 
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 04:30
Куёш: 05:14
Пешин: 13:10
Аср: 18:35
Шом: 20:20
Хуфтон: 21:50
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram