Тўғри этиқодли инсон адашмайди
25 март 2016 й.
«орқага
2523 марта ўқилди.
Тўғри этиқодли инсон адашмайди
“Бошидан қийшиқ бўлса пойдевор,
осмонга етса ҳам қийшиқдир девор”
(Мирзо бедил)
Мустақиллик шарофати билан халқимиз том маънода мустақиллигига, этиқод эркинлигига эга бўлди. Азалдан мусулмон этиқодида яшаган халқимиз бундан жуда мамнун бўлдик.
Аммо барчамизни ташвишга солган, ўйлантирган нарса охирги пайтда атрофимизда пайдо бўлган турли ҳизблар, тоифалар, оқимлар, шунга ўхшаш бошқа нарсаларга баъзи кишилар кўр –кўрона эргашиб кетаётганларидир. Шулардан бири миссионерлар тарғиб қилаётган “Иеҳова шоҳидлари”сектаси асосан уйма - уй юриш ва китоблар тарқатиш, азалдан мусулмон бўлган халқимизни чалғитиб, эътиқодини ўзгартиришга ҳаракат қилишмоқда. Илм аҳли сифатида уларнинг кирди-корлари ҳақда озгина маълумот бермоқчимиз. Уларнинг раҳнамоси Чарлиз Тейз Рассел сўзига эътибор берайлик “Инжилдан ҳақиқатни излаб овора бўлманг буларнинг бари менга аён бўлди” -деяпти. Аслида Христиан олами ҳам уларни тан олмайди. Уларнинг тарихига назар солсак турли вақтларда инсонларни алдаб моддий манфаат топиш, инсонлар орасида фитна тарқатиш бир оиладаги кишилар ўртасида нифоқ тарқатишларини кўрамиз. Миссионерлар (содда қилиб айтганда олдиндан бир дин вакили бўлган инсонни ўз этиқодидан воз кечиб ўз секталарига киритишни хоҳлайдилар) бугун инсон ҳуқуқлари борасидаги қонунлардан ҳам ўз мақсадлари йўлида усталик билан фойдаланишяпти. Аммо улар ушбу халқаро ҳужжатларда ҳам худди бизнинг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунимиздаги каби олдин виждон эркинлиги дахилсизлиги эътироф этилиб, сўнгра миссионерлик таъқиқланганини негадир “унутиб” қўйишади. Азизлар “Эътиқод”,”Ақида “- ишонч демак .
Кишининг ишончини ўзгартирдингизми, ҳаёт тарзи ўзгаради, деяверинг. Энди у инсон ўзи тўғри деб билган, ишонган ана шу ақиданинг чизиқларидан четланмайди.
Демак, эътиқод ҳаётимиз асоси, пойдевори экан, уни тўғри шакллантиришимиз керак бўлади. Акс ҳолда аросатда адашувда қоламиз. Эътиқодда адашганларга уни ўзгартирганларга динимизда жаноза ўқилмайди, мусулмонлар қабристонига жасади кўмилмайди. Жамият орасидаги оилавий муносабатлардаги муаммолари қанча...Энг ёмони ундай инсонлар ўзларининг охиратини куйдиришади.
Юртбошимиз айтганларидек ,”Ёт ғоялардан фақат ўзимиз ҳимояланиш билан чекланиб қолмай, одамларга ҳам ҳақиқатни етказиш керак” лиги ҳаммамизнинг вазифамиз бўлиши зарур.
Усто Фарҳод жоме масжиди
имом хатиби С.Рахимов.