УЛАМОЛАР БЕШИГИ - УСТОЗ МАДРАСА
26 октябр 2020 й.
928 марта ўқилди.

 
УЛАМОЛАР БЕШИГИ - УСТОЗ МАДРАСА

Мир Араб мадрасаси мустақилликдан илгариги ҳукумат томонидан тан олинган, ўзининг шарафли тарихий сил-силасига эга бўлган, ягона диний ходимлар таёрлайдиган машҳур ўқув маркази бўлган. Мадраса қурилганидан бошлаб Мир Араб (араб мулки) номи билан фаолият юритган. Мовароуннаҳрда исломий илмларни талабаларга етказиб берадиган ягона олий таълим муассаси бўлган. Мадраса 1536-йилда (баъзи манбаларга кўра 1512-йилда) қуриб битказилган.
1920-йилда комунистик тузум қурилганидан сўнг мадрасанинг фаолиятига чек қўйилди. 1945-йилга келиб унинг фаолияти яна қайта тикланди. Бино ўзбек меъморчилигига тегишли бўлган форс лойиҳаси асосида қурилган ягона мадраса ҳисобланади. Унинг муҳим жиҳатларидан бири бу мадрасанинг  хоналари Қуръон сураларига мослаб 114 та қилиб қурилганидир.
Мадраса 1993-йилда бутунжаҳон ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритилган. Мадрасанинг номи уни қурдирган Абдуллоҳ ал-Яманий шарафига Мир Араб деб қўйилган. У зот Бухоро амири Амир Убайдуллоҳнинг руҳий тарбия борасидаги устози ва аскарларига қўмондон бўлган. Бу зотнинг қабри ўзи қурдирган мазкур мадрасанинг кираверишдаги чап томон ҳужрада. 
Мир Араб мадрасаси ҳозирда ҳам ўз фаолиятини давом этириб келмоқда. Мир Араб мадрасасида ҳозирда 150 га яқин талабалар таҳсил олмоқда. Ўқиш мудатти 4 йил бўлиб, талабалар 11-синфдан кейин ёки ўрта махсус билим юртларини тамомлагандан сўнг қабул қилинади. Илгариги иттифоқлик таркибида бўлган давлатларининг барча кўзга кўринган уламо, муфтийлари айнан Мир Араб битирувчилари ҳисобланади, таниқли уламолардан Россия муфтийлари раиси Равил Гайнуддин, Кавказ мусулмонлари қозиси Оллоҳшукур Пошшозода, биринчи Қозоқистон муфтийси, Қуръон маъноларини қозоқ тилига таржима қилган Ратбек Нисанбаев, Чеченистоннинг биринчи президенти Ахмад Кадыров, Россия мусулсонлари бошқаруви раҳбари Талгат Таджутддин, раҳматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари муфтийси Усмонхон Алимов, Шимолий Кавказ мусулмонлари раҳбари Исмоил Бердиев, Россия мусулмонлари диний идорасининг Осиё қисми раҳбари Нафигулу Аширов ва бошқа нуфузли уламолар шулар жумласидандир.

Мир Араб олий мадрасаси 4-босқич 
талабаси Адиз Усмон тайёрлади
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 06:45
Куёш: 07:45
Пешин: 13:10
Аср: 16:40
Шом: 18:20
Хуфтон: 19:55
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram