УЛАМОЛАРНИНГ ЧИЛИМ ЧЕКИШ ҲАРОМЛИГИ ТЎҒРИСИДА ФАТВОЛАРИ
29 июл 2020 й.
1032 марта ўқилди.

 

УЛАМОЛАРНИНГ ЧИЛИМ ЧЕКИШ ҲАРОМЛИГИ ТЎҒРИСИДА 

ФАТВОЛАРИ  
 
Миср ва бошқа мамлакат уламолари чилим чекиш ва ҳар қандай инсон учун зарари бор нарсаларнинг ҳаромлигига фатволар берганлар. Динимиз покдир ва ҳамиша покликка чақиради.
Аллох таоло марҳамат қилади: “У (Пайғамбар) уларни (инсонларни) яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни улapгa ҳаром қилади”. (Аъроф сураси, 157-оят).
Ушбу мақоламизда чилим тамакиси хусусида қалам тебратар эканмиз унинг хусусияти қандайлиги, Аллоҳнинг энг мукаммал дини, бенуқсон бўлмиш Исломда унинг истеъмолига қандай қаралиши хусусида қисқача танишиб чиқсак.
Мослашувчан найчага эга чекиш қурилмаси. Унда тамаки тутуни суюқлик орқали ўтади ва шу тариқа ўпкага "йўл олади". Чилимда одатда хушбўй тамаки ва баргларни ёқувчи кўмирдан фойдаланилади. Аслида айнан нимани чекишнинг аҳамияти йўқ, зеро чекишнинг ҳар қандай кўриниши - зарарли. Динимизда зарари бор барча нарсадан қайтарилгандир. 
Аллох таоло марҳамат қилади: "Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг". (Бақара сураси, 195-оят). 
Чилимдан кўпроқ тутун тортилади. Никотин чилимдаги ягона зарарли модда эмас. Унинг тутуни соғлиқ учун зарарли бўлган бошқа моддаларга ҳам эга. Бир чилим чекиш натижасида ўпкадан 90 000 мл тутун ўтади, сигаретадан эса - 500-600 мл. Бу эса инсон саломатлиги учун ниҳоятда хавфли касалликларнинг ҳосил бўлиш ҳолатини бир неча марта юқорилигини кўрсатади! 
Имом Аҳмад ва ибн Можа ривоят қилган ҳадиси шарифда "Ислом динида ўзuга ҳам, ўзгаларгa ҳам зарар келmuрuшлик йўқ", - дейилади. 
Ушбу кашандалик ўзи билан ўзгаларни ҳам зарарлаши оқибатидан келиб чиқсак, муқаддас динимиз таълимотларида уни истеъмол этишлик қатиъян тақиқланиши, ҳаромлигини билдиради.
Бир неча йил давомида чилим чекиш кучли асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Чилим тутуни узоқ истиқболда организмга салбий таъсир қилиши аниқ. У қатор касалликларни келтириб чиқаради:
Юрак ва қон-томир касалликлари. Айнан шу касаллик натижасида ҳаётдан кўз юмувчилар сони кўпроқ. Чилим чекиш қон томирларини торайтиради, бунинг натижасида қон босими ошади, юрак соҳасига қон етиб келмайди.
Саратон. Чилим чекиш ўпка, оғиз бўшлиғи, ошқозон ва ҳатто пешоб пуфаги саратони хавфини оширади.
Инфекциялар. Чилим тортиладиган найчаларда вируслар, бактериялар яширинган бўлади. Чекувчи чилимни тортаётганда эса буғ уларни "илиб олиб", тўғридан-тўғри оғиз, бронхлар ва ўпкага етказади, ҳатто бир марталик найчалардан фойдаланилса ҳам. Бундан ташқари, юқори нафас йўлларининг бошқа инфекцияларга қаршилик қилиш хусусияти заифлашади.
Азизлар буларнинг бари нимани англатади? Аллоҳнинг бебаҳо неъмати бўлмиш саломатликни беҳуда, нопок нарсалар билан зарарлаб ўзимизни ҳалокатга ташламайлик! Аллох таоло марҳамат қилади: "Ўзларингизни ўзларингиз ўлдирмангиз албатта Аллоҳ сизларга меҳрибондир". (Нисо сураси, 29-оят). Аллоҳ таоло инсонларни ўз жонигa қacд қилмасликка, шунингдек ўзгаларнинг ҳам жонига зиён этмасликка буюради. Зеро, бу чилим чекишлик ортидан инсоларннинг жонига ва молига зарар етишлиги бордир. У жуда кўп инсонни ўз жонига зулм килишига олиб келади. Ўз жонига зулм килиш эса Исломда ҳаром саналгандир. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ: “Исломда зарарли нарсалар ман қилинган. Чилимнинг зарари аниқлангандан кейин уламолар чилим чекиш ҳаромлиги тўғрисида фатволар чиқарганлар”. (Зикри аҳлидан сўранг китоби)
Меҳрибон Зот барчамизни авф-у мағфират айлаб бу ёмон иллатларга берилиш ва йўлиқишликдан Ўз паноҳида асрсаин! 

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вакили
 Бухоро вилоят бош имом-хатиби Жобир Элов
«орқага

Бухоро -
Бомдод: 07:00
Куёш: 07:56
Пешин: 13:10
Аср: 16:25
Шом: 18:00
Хуфтон: 19:40
Тўлиқ тақвим »
ТАСАВВУФ » Маърифий ислом »
Сайтдан излаш
Telegram